Иқтисод

Марказий банк жўнатмаларини рублда қабул қилишни тавсия бермоқда

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры и монеты
Денежные купюры и монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россияда валюта алмаштириш операцияси учун юқори комиссия жорий этилиши муносабати билан, Марказий банк жўнатмаларни рублда қабул қилишни ва валюта алмаштириш операциясини Ўзбекистонда амалга оширишни тавсия этмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки валюта алмаштириш жараёнида йўқотишларни камайтириш бўйича тавсиялар берди.
Маълумот учун, бугун 3 мартдан бошлаб, Россия Марказий банки жисмоний шахсларнинг валюта алмаштириш операцияларига 30% комиссия жорий этди. Ушбу амалиёт валюта-бозорида олиб-сотарликни ва валюта курсларига спекулятив операциялар таъсирини камайтириш мақсадида амалга оширилган.
Россиядаги ушбу янги қонун туфайли Ўзбекистон фуқаролари пул жўнатмалари амалга ошириш вақтида (валюта алмаштириш жараёнида) йўқотишларга дуч келмоқда.
Ўзбекистон Марказий банки, ушбу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Россиядан жўнатмаларни рублда жўнатиш ва валюта алмаштириш операциясини Ўзбекистонда амалга оширишни тавсия қилмоқда.
Хусусан, барча тижорат банкларига қуйидагилар тавсия этилган:
Россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;
банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш.
Бу Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради.
Аввалроқ Россия Федерациясидан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилгани ва баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги ҳақда хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0