Иқтисод

Нефт нархи 116 доллардан ошди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишДобыча нефти в Татарстане
Добыча нефти в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сўнгги 8 йил ичида нефт нархи илк бор 100 доллардан ошиши ушбу йилнинг 24 февраль куни кузатилган эди.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Жаҳон биржаларида Brent навли нефт нархи баррелига 116 доллардан ошди, бу 2013 йил 9 сентябридан буён кузатилган энг баланд нарх деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Москва вақти билан соат 05.48да май ойига мўлжалланган фьючерсларда Brent маркали нефт нархи 1,81 %га ўсиб баррелига 116,63 долларни ташкил қилди. Апрел ойида фьчерслар 2,80%га ошиб 113,70 доллардан сотилган эди - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Brent навли нефтнинг нархи 24 февраль куни илк бор 100 доллардан ошган эди. Шундан сўнг унинг нархи тўхтовсиз равишда кўтарилиб келмоқда.
Маълумот учун Rystad Energy таҳлилий агентлиги агар Россия ва Украина орасидаги можаро жаҳон бозорига нефт етказиб бериш занжирни узиб юборса, июнь ойига келиб дунёда нефт нархи 130 долларгача ўсиши мумкинлигини башорат қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0