Россия

OneWeb "Роскосмос" талабини бажармаса банкрот бўлади - эксперт

© Sputnik / Roscosmos  / Фотобанкка ўтишПуск ракеты "Союз-2" с 36 британскими спутниками связи с космодрома Восточный
Пуск ракеты Союз-2 с 36 британскими спутниками связи с космодрома Восточный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Роскосмос" OneWeb спутникларидан ҳарбий мақсадда фойдаланмаслик кафолатини, ҳамда Британия ҳукуматининг компания бошқарувидан чиқишини талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Агар Британия компанияси Роскосмос талабларини бажармаса OneWeb банкрот бўлиш эҳтимоли катта, деб ҳисоблайди соҳа эксперти Андрей Ионин.
Мутахассис айтишига кўра, OneWeb ўз спутникларини бошқа ракетага кўчиргунча икки йил вақт кетади. У вақтга келиб Илон Маскнинг SpaceX интернет спутниклари яна бир неча мингтага кўпаяди ва OneWeb учун бозорда жой қолмайди. Бундан сўнг компания банкрот бўлмаслиги амри маҳол.
Эслатиб ўтамиз, OneWeb - юқори тезликда ишлайдиган глобал спутник интернет алоқаси хизмати бўлиб унинг биринчи босқичи 2022 йилда ишга тушиши режалаштирилган эди. 2022 йил давомида Роскосмос 6та ракетаси ёрдамида уларни Ер орбитасига олиб чиқишни режалаштирган эди.
Британия ҳукуматининг Россияга нисбатан нодўст ҳаракатларидан сўнг Роскосмос спутникларни учиришидан олдин улардан ҳарбий мақсадларда фойдаланмаслик кафолати ҳамда Британия ҳукуматининг компания акционерлари сафидан чиқиш талабини қўйди. OneWeb ҳозирча ушбу талабларни бажаргани йўқ. Талабни бажариш муддати 4 март 21:30гача. Навбатдаги ракета 5 март куни соат 01:41да старт олиши белгиланган эди. Айни дамда OneWeb спутниклари ўрнатилган "Союз" ракетаси Байконур космодромида стартга шай ҳолда турибди.
Янгиликлар лентаси
0