Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия-Украина музокаралари: бугун делегацияларни Беловеж Пушчада кутишмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПереговоры России и Украины в Гомельской области
Переговоры России и Украины в Гомельской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи Беловеж пушчасида бўлиб ўтади.
Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи Беловеж пушчасида бўлиб ўтади.
Беларус Ташқи ишлар вазирлиги музакаралар ўтказиладиган стол суратини чоп этди.
Учрашув аниқ жойи очиқланмаган, фақат "Овчилар уйи" эканлиги маълум.
Москва ва Киев вакиллари уни биргаликда танладилар.
Музокараларнинг биринчи босқичи “балиқчи уйи”да бўлиб ўтганди.
Россия делегацияси музокаралар жойига етиб келди.
Украина делегацияси эртага келади, деди РФ делегация раҳбари Владимир Мединский.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари Киевдан келадиган делегация учун хавфсизлик коридорини тақдим этди. Улар эртага эрталаб Беларусдаги музокаралар ўтказиладиган жойга етиб боради.
“Эртанги музокараларда ўт очишни тўхтатиш масаласи ҳам муҳокама қилинади”, - деди Россия делегацияси раҳбари Мединский.
Унинг сўзларига кўра, Россия Киев билан қатор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамфикрликка эришган.
Янгиликлар лентаси
0