Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отбыл в Кашкадарью
Шавкат Мирзиёев отбыл в Кашкадарью  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон президенти ташрифи давомида кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди. Мазкур ташриф Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ташрифда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий шерикликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади.
Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Покистон билан деярли 800 миллион долларлик шартномалар имзоланди
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида 8 та ҳужжат, жумладан, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар алмашилган.
Янгиликлар лентаси
0