“Uzbekistan Airways” Краснодар ва Ростов рейсларини Сочига йўналтиради

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Oбуна бўлиш
24 февралдан бошлаб Россиянинг Ростов-на-Дону ва Краснодар шаҳарларидаги аэропортлари ёпилгани сабаб бу йўналишдаги рейсларини бекор қилган эди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Краснодар ва Ростовга бекор қилинган рейслар ўрнига Тошкент ва Намангандан Сочига қўшимча рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Авиақатновлар 3 мартдан 26 мартгача амалга оширилади. Қўшимча рейслар Россия томонидан ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши билан сабабли жорий қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airways” 24 февралдан бошлаб Россиянинг Ростов-на-Дону ва Краснодар шаҳарларидаги аэропортлар ёпилгани сабаб бу йўналишдаги рейсларини бекор қилган эди.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0