Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Эркаклар учун озишга ёрдам берувчи мева номи маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Фотобанкка ўтишОсень в Крыму
Осень в Крыму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тадқиқотларга кўра, таркибида кўп миқдордаги антоцианлар полифенол мавжуд бўлган ушбу резавор мева эркакларга соғлом озишга ёрдам беради.
Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, маймунжон меваси эркакларда ёғлар эришига ва соғлом озишга ёрдам беради. Бу ҳақида Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) хабар берди.
Олимларнинг таъқидлашича, таркибида кўп миқдордаги антоцианлар полифенол туфайли маймунжон меваси эркакларда инсулинга таъсирчанликни оширади ва моддалар алмашинувини меъёрлаштиради. Бундай моддалар қизил, бинафша ва кўк рангли меваларда ҳам бор. Бундан ташқари маймунжонда клетчатка кўп бўлиб, бу соғлом озиш учун ниҳоятда зарур. Яхши самарага эришиши учун парҳезшунослар ҳар куни ярим стакан янги узилган маймунжон истеъмол қилишни тавсия қилади.
Тадқиқотда 27 та эркак кўнгилли сифатида иштирок этган. Иштирокчиларнинг кунлик рационига 600 грамм музлатилган маймунжон ( бир кунда 2 порцияга бўлиб 300 граммдан) истеъмол қилиш киритилган. Бундан ташқари, кўп ёғли парҳез ҳам киритилган бўлиб, унда 40% - ёғ, 45%-углевод, 13%- оқсил истеъмол қилиш керак бўлган. Иштирокчилар рационидан қизил ва бинафшаранг мева-сабзавотлар чиқариб ташланган. Жисмоний машқлар эса югуриш йўлакчасида 30 дақиқалик секин юриш машқларига алмаштирилган.
Синовлар етти кун бўлиб ўтган. Бу вақт давомида иштирокчиларда инсулинга таъсирчанликнинг ошгани ва ортиқча ёғларнинг оксидлангани кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0