Ўзбекистон фуқаролари Японияга махсус мақомда ишга таклиф қилинмоқда

© AFP 2023 / Mandel NGANФлаг Японии
Флаг Японии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2022
Oбуна бўлиш
Имтиҳондан ўтиб, Японияга махсус мақом билан борган ўзбекистонликларга камида $1800 маош тўлаб берилади.
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Эндиликда япон тили ва танлаган касбга оид махсус тестдан ўтган ўзбекистонликлар "махсус малакали ишчилар" мақомига эга бўладилар. Бу уларга кун чиқар мамлакатда камида 1800-2000 долларлик маош билан 10 йилгача ишлаш имконини беради. Бу ҳақда АОКА ўтказилган брифингда Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.
Японияда ишлайдиганлар қандай имкониятлар эга бўлади ?
Фуқаро ишсиз бўлган тақдирда ўқиш харажатлари бандлик жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
Тестдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг тест харажатлари қайтарилади.
Иш берувчи билан шартнома қилинган тақдирда йўлкира харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.
Ойлик маошлар япон фуқароларига белгиланган ставка асосида тўланади.
Тиббий ва ижтимоий суғурта, нафақа билан таъминланади.
Иш алмаштириш имконияти ҳам берилади.
5 йилдан сўнг оилани олиб кетиш учун имконият яратилади.
Меҳнат мигрантларининг фарзандлари япон мактабларида бепул ўқишлари мумкин бўлади.
"Махсус малакали ишчи” мақомини қандай олиш мумкин ?
Фуқаролар аввало “Ишга марҳамат” Мономарказларида ташкил этиладиган тест синовларидан ўтишлари лозим. Мазкур тестлар илк бор 9-19 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Эндиликда мазкур тестлар йилда 6 марта мунтазам равишда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тестлардан ўтиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?
Махсус малака тестларига тайёрланиш учун мономарказлардаги "Япон тили ва касбий малака тестга тайёрлов марказлари"да япониялик мутахассислар ёрдамида 4 ойлик ўқишлар ташкил этилган.
Уларда таълим олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг "labormigration" дастуридан рўйхатдан ўтиш керак. Шундан кейин вазирликнинг ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиб, "Япон тили ва касбий малакага ўқиш учун" йўлланмани Япон тили ва касбий малака маркази ходимларига тақдим этиши керак.
Қайтиб келгандан сўнг
Қайд этиш лозим, Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаролар Япония тажрибаси асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши ва ўз бизнесларини очишда кўмак олишлари мумкин.
Меҳнат мигрантлари ўз мамлакатларига қайтиш олдидан ойлик ҳисобидан ечиб олинган нафақа суммасини қайтариб олишлари мумкин.
Маълумот учун
Япония давлатида демокрафик инқироз юзага келганлиги боис, хозирги кунда мамлакатдаги 150 та ишчи ўрнига 100 та ишчи тўғри келмоқда. Ҳукумат қолган 50 та ўринни чет эллик махсус малакага эга ишчилар билан тўлдиришни режа қилган.
Японияда 2019 йилнинг апрель ойида “Махсус малакали ишчи (ММИ)” деб номланувчи янги резидентлик мақоми жорий қилинган эди. Шунга кўра, мамлакат 2025 йилга қадар 325 минг нафар чет эллик ишчиларни жалб қилмоқчи. Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари ҳам мазкур дастурда иштирок этишлари мумкин.
2022 йилнинг 1 март ойидан бошлаб Япония чет эллик талабалар ва ишчиларга ўз чегараларини очди. Японияга кетишни хохловчилар япон тилини билиш даражаси бўйича имтиҳон синовларидан ва тегишли мутахассисликлар бўйича амалиёт имтиҳонидан ўтиши лозим. Тест синовидан ўтган ўзбекистонликлар ўзлари танлаган корхонада 5 йилдан 10 йилгача ишларшлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0