Жамият

“Ватан таянчи” - ҳаракатининг асосий вазифалари нима

© Сергей Русанов / Фотобанкка ўтишМеждународные армейские игры в Тюменской области
Международные армейские игры в Тюменской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузурида "Ватан таянчи" - болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати давлат муассаси ташкил қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбекистонда янги ташкилот - “Ватан таянчи” ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳақида 2 март куни 150-сонли президент қарори қабул қилинди.
Давлат умумтаълим мактабларида бошланғич ҳарбий таълим фани ўқитувчиси раҳбарлигида 20 нафар 10-11 синф ўқувчиларидан иборат "Ватан таянчи" отрядлари тузилади. Отрядга аъзо бўлиш ихтиёрий бўлади, - дейилган қарорда
Ватан таянчининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ёш авлодни ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш;
эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, мустақил қарор қабул қила оладиган, мамлакат ва ўз оиласи фаравонлигини янада ривожлантириш орзусида бўлган ёшларни тарбиялаш;
ўқувчи ёшлар орасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини уйғотиш;
ўқувчиларни одоб-ахлоқ, ватанга садоқат, ўзига ишонч руҳида тарбиялаш;
умумтаълим мактаб ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шароит яратиш;
ўқувчиларни турли хавфли ғоялар ва "оммавий маданият" ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш.
"Ватан таянчи" отряди аъзоларига бериладиган имтиёзлар
2022/2023 ўқув йилидан мактабни аъло баҳолар билан тугатган, "Ватан таянчи" отрядларининг бир нафар фаол аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан олий ҳарбий таълм муассасига кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
Ундан ташқари, "Ватан таянчи" тавсияномасига эга бўлган ўқувчилар олий ҳарбий таълим юртига киришда 5% қўшимча балл олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Янгиликлар лентаси
0