Жамият

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистоннинг бир неча вилоятлари тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 5-9 март кунларида кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб қолади.
ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиб, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқни ташкил этади.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. тилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.
Ўзгидромет маълум қилишига кўра, Ўзбекистон ҳкудудида 9 мартга қадар кучли ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб қолади. Хусусан, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жизах, Тошкент ва Фарғона водийсининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида кучли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Янгиликлар лентаси
0