Жамият

Самарқандда электробуслар пайдо бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЭлектробусы
Электробусы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Самарқандда жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш мақсадида электробуслар олиб келинади ҳамда айрим автостанциялар шаҳар ташқарисига кўчирилади.
ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Самарқандга йил охирига қадар 50та электробус олиб келинади. Бу ҳақида ЎзА хабар қилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 2022 йилда 50 та электробуслар сотиб олиниб, шаҳар йўналишларига жойлаштирилади. Яқин йилларда эса бундай транспорт воситалари сонини 200 тага етказиш кўзда тутилган, - дейилган хабарда.
Самарқандда меҳмонлар ва вилоят аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида шаҳардаги мавжуд автовокзал ва автостанциялар шаҳарнинг чекка ҳудудларига кўчирилади.
Жумладан, “Чўпон-ота” массиви ва Самарқанд туманидаги собиқ паррандачилик фабрикаси ҳудудида биттадан, Қорасув массиви ҳудудида эса иккита янги автостанция қурилади.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг яқинда ўтказилган сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳрида транспорт воситалари кун сайин кўпайиб бораётгани натижасида йўлларда тирбандликлар юзага келаётгани, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспортини кўрсатиш сифати ва қамровини ошириш кераклигини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0