Колумнистлар

Европа миллатчилардан тозаланишдан қўрқади

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишМарш националистов в Киеве
Марш националистов в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг фақат Германия миллатчилардан тозаланган эди. Нацистлар жиноятларига кўмак берган бошқа Европа давлатларидан денацификация ўтказилмаган.
Россия ва Украина орасида можаро авж олишига дуч келган Европа, ўзининг ҳар доимги, СССРнинг фин уруши даврида ҳам, Иккинчи Жаҳон уруши вақтида эгаллаган позициясига қайтди.
Аниқроқ қилиб айтганда, Европа сиёсатчилари – ҳар доимгидек, можаро қандай давом этишини кутиб туриб, охирида ғолибга шерик бўлишни маъқул кўрди. Бу ерда балан саҳнадан туриб айтилган баландпарвоз гаплар ёки ёрқин шиорлар ҳеч нарсани ҳал қилмайди, муҳими – ҳаракатлар. Ҳаркат эса – йўқ.
Шу ўринда Иккинчи Жаҳон урушини ва эсга олишга тўғри келади, ҳа ўша қайғули нацизм оккупацияси даврини. Ўшанда Европа 6 ҳафта ичида Гитернинг оёғи остига тиз чўккан эди. Британия қироллик ва республикалар вермахтга мутлақ қаршилик кўрсатмаган ва халқ қаршилик кучлари ҳам деярли ташкил қилинмаган эди.
Таниқли “Қаршилик”нинг пайдо бўлишига ҳам Совет Иттифоқи ташқи разведка хизматининг роли катта. Айнан коммунистлар уларга кечалари варақа ёпишитирш, партизанлик қилиш саобтаж ва бошқа услубларни ўргатишган. Лекин буларнинг барчаси бир йилдан сўнг СССРга қарши уруш бошланганидан сўнг содир бўлган.
Нима бўлганда ҳам, Европа аҳолисида Германия фашизмига нисбатан ички қаршилик бўлмаган, яъни Европа Гитлерни ва унинг ирқлар тўғрисидаги теориясини ҳамда яҳудийларни тўлиқ қириб ташлаш ҳақида қарорини қабул қилган. Бунга амин бўлиш учун вермахт генерал-полковниги Франц Гальдеранинг кундалик дафтарига назар солиш мумкин.
Ўз кундалигида Гальдер Бельгия ва Францияда шаҳарлар аҳолиси немс қўшинларини қандай қабул қилингани ёзган. “Хурсанд бўлиб кутиб олишди, столга мазали таомлар ва вино қўйишди”, - деб ёзган генерал.

Уруш, Қанақа уруш?

Гельдер кундалиги ягона далил эмас. Лиондаги "Терминус" отелида уруш вақтида Гестапо штаби жойлашган эди. У ерда албатта қийноқ камералари ҳам бор эди. Лекин меҳмонхонада портье бўлиб ишлаган ўрта ёшли француз шундай хотирлайди:
"Барбье бизга яхши чой пули берарди, умуман у жуда хушмуомала одам эди”, - деб эсга олади француз хизматчиси урушдан сўнг инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айбланган Клаус Барбьени.
Нацистлар босиб олинган Европада ўз жиноятларини яширишга уринмаган ҳам. Улар яҳудийлар ва бошқа “паст ирқли” одамларга нисбатан операцияларни куппа-кундуз куни одамлар кўз ўнгида ўтказар эди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб яҳудийлар ҳаётини сақлаб қолиш ҳолатлари жуда кам учрарди. Истиснолар албатта ҳар доим бўлган, лекин ҳозир гап Европа миллатларининг умумий вектори ҳақида кетмоқда.
Ҳатто кўчанинг бир томонида одамлар отиб ташланаётган вақтда, бошқа томонда магазинлар ишлаб турган, гўштга ҳам навбат камаймаган.
СССР Урушга аралашганидан сўнг, кайфиятлар мутлақ ўзгарди. 1941 йилнинг 22 июнида бўлган ҳужумда нафақат Германия аскарлари, балким интернеционал қўшинлар иштирок этган, буни бугун ҳам унутмаслик керак.
Совет қўшинлари ницист дивизияларининг 75%ини йўқ қилиб ташлаб, аксарият европаликларнинг ҳаётини, уларнинг тарихий ёдгорликларин сақлаб қолган, туну-кун одам ёққан крематорий печларини ўчирган. Албатта бунинг эвазига СССРда миллионлаб одамлар ҳаёти қурбон бўлган, нафақат ҳарбийлар, балким тинч аҳоли ҳам. Уруш тугаши билан эса – бизга қарши совуқ уруш бошланди.
У вақтларда албатта “Сталин режими”, “Коммунистик мафкура ва диктатура” деб аташган, лекин асл мақсад – одамларга қарши бўлган. Совет одамларига қарши. Буниҳам унутмаслик керак.

Билиб қўйган яхши

Европани миллатчилардан тозалаш, катта қийинчиликлар эвазига фақатгина Германияда ўтказилган. Фақатгина ушбу мамлакат қақшатқич мағлубиятга учрагани сабабли. Германия оккупациясига кирган давлатларда эса, вазият деярли ўзгармаган. Агар у ерлар ҳам миллатчилардан тозаланганида, давлат бошқарувчиларнинг аксариятини суд қилиб қамоққа олиш керак бўларди.
Шу сабабли ҳам оккупация даврида мамлакатнинг барча қонунлари таъсирини тўхтатиб қўйишди. Шу сабабли ҳам Германиядан бошқа Европа давлатларида коллаборационист миллатчилар томонидан Уруш йилларида содир этилган жиноятларнинг аксарияти жазосиз қолди.
Хуллас миллий Қаршилик ҳаракати аъзоларини сотган, уларни қийнаб ўлдирган, нацистлар билан яқиндан ҳамкорлик қилган, ўз иш жойида уларга хизмат қилган аксарият европаликларга ҳеч нарса бўлмади.
Фашистларга хизмат қилган жамият ва унинг таркибидаги турли институтлар урушдан кейин қандай ишлаган бўлса шундай ишлашда давом этди. Оддий мисол – Франция темирйўл компанияси раҳбарияти немисларга яҳудий ва антифашистларни ўлим лагерларига олиб бориш учун керагича транспорт хизматлари кўрсатган. Темирйўл хизматида ишлаган минглаб французлар орасида фақат битта машинист, составни Освенцемга ҳайдаб боришдан во кечган экан. Мингтадан битта - инсон.
Умуман Европада Иккинчи Жаҳон уруши жуда тез унутилди. Кам сонли ёдгорликлар ва ветеранлар, байрамлар ҳам бунга таъсир қилмади.
Уруш – сиёсий сабабларга кўра унутилди, чунки 1945 йилдан сўнг Европани иқтисодий бирлаштириш бошланган эди. Иқтисодий бирлашмада эса ГФР жуда катта рол ўйнарди. Уларга ҳар замонда урушни эслатиб туриш маъқул эмасди.
Айнан шу сабабли, 1962 йилда Франция ва ГФР орасида Елисей шартномасининг тантанали имзолаш маросими олдидан президент де Голл, СС обергруппенфюрери Франция Гестапоси раҳбари Карл Обергни қамоқдан озод қилди.
Ушбу воқеаларнинг маънавий жиҳати, ўша вақтда устувор бўлган “континентни урушдан сўнг ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” уни “тинчлик ва барқарорлик беланчагига айлантириш” сиёсати остида қолиб кетди.
Лекин тарих, барибир бир кун келиб эски қарзларни қайтаришни талаб қилади. Қанчалик “тинчликва барқарорликка” эришилган бўлмасин. Бугун бунга шубҳа йўқ.
Бунгун Украинани миллатчилардан тозалашга бел боғлаган Россияни айблаётга Европа сиёсатчилари бир нарсани тушунмаяпти – улар бошқараётган ва сайланаётган давтлатларда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳақиқий ва чуқур миллатчилардан тозалаш жараёни ўтказилмаган.
Янгиликлар лентаси
0