Фарғона – Сўх йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилмоқда

© Пресс-служба хокимията Ферганской областиВ новом аэропорту эксклава Сох приземлился первый самолёт
В новом аэропорту эксклава Сох приземлился первый самолёт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Oбуна бўлиш
7 мартдан бошлаб Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар кўпайтирилади.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. 7 мартдан бошлаб Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтасига 4 маротаба амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Парвозлар ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади. Қатновлар “Humo Air”нинг Ан-2 ҳаво кемасида бажарилади.
Фарғона – Сўх йўналишида парвоз маҳаллий вақт билан соат 10:00 да ва Сўх – Фарғона йўналишида эса соат 12:00 да амалга оширилади. Авиачипта нархи бир томонга 150 000 сўм этиб белгиланган.
Сўх аэропортига биринчи самолёт келиб қўнди
Эслатиб ўтамиз, Фарғонадан Сўхга мунтазам авиақатновлар 2021 йил декабрида йўлга қўйилган эди. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0