Марказий Осиё Россияга автомобиллар етказиб беради

© UzAutoОбновленный Chevrolet Tracker
Обновленный Chevrolet Tracker - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Oбуна бўлиш
BMW, Mercedes, Skoda, Volkswagen ва бошқа Европа брендлари ўрнига Россия йўлларини Осиё автомобиллари эгаллайди - эксперт.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Украина воқеалари туфайли Ғарб ишлаб чиқариувчиларининг Россия бозорини оммавий тарк этиши россияликларни автомобилсиз қолдирмайди, деб ҳисоблайди Миллий технологик ташабуслар бозори (НТИ) AutoNet экспертлари.
"BMW, Mercedes-Benz, Skoda, Volkswagen автомобиллари етказиб бериш ва ишлаб чиқариш чекланганидан сўнг, россияликлар Хитой ва Корея автомобилларидан фойдаланишга ўтади. Вазият икки йўналишда ривожланиши мумкин — оптимистик ва реалистик", — дейишади таҳлилчилар.
Мутахассислар хулосасига кўра, фойдаланилган автомобиллар бозори қўшни давлатлар - Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳисобидан ривожланиши мумкин. Янги автомобиллар эса Жанубий Корея, Хитой ва ҳатто Ҳиндистондан олиб келиниши мумкин.
"Мисол учун Жанубий Корея Россияга автомобил етказиб беришни тўхтатишни режалаштирмаяпти. Хитойга келсак - сўнгги йил давомида бизнинг бозоримизда Хитой автомобиллари улуши 6,5%га етди. Haval бренди эса - энг етакчи 10та брендлар қаторидан ўрин олган. Келажакда бу рақамлар фақат ўсиши кутилмоқда", — деб ҳисоблайди Simble компанияси директори Станислав Пушевский.
Унинг хулосасига кўра, Россия бозорида Хитой автомобиллари улуши яқин вақт ичида 15%га етади.
Ўзбекистон ҳам ўз автомобил саноатини илдам ривожлантириб келмоқда. Сўнгги 4 йил давомида автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 раза баробар ўсган, уларни экспорт қилиш эса - 2,7 баробар. Мамлакат ичида эса автомобилга бўлган талаб ҳалигача юқори.
2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 160 минг автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган. йил охирига қадар 275 мингта.
Янгиликлар лентаси
0