Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Мариуполь ва Волновахада тинчлик режими эълон қилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишСитуация в Луганской народной республике
Ситуация в Луганской народной республике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия 5 март соат 10:00дан бошлаб Мариуполь ва Волновахадан тинч аҳолини олиб чиқиш учун тинчлик режими эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Россия Мариуполь ва Волновахада тинчлик режими эълон қилди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
"Бугун, 5 март Москва вақти билан соат 10:00дан бошлаб Россия томони тинчлик режими эълон қилади ва тинч аҳолининг Мариуполь ва Волновахадан чиқиши учун тинчлик режими эълон қилинади", - дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу шаҳарлардан чиқиш бўйича гуманитар коридорлар йўналишлари Украина томони билан келишилган. Бироз олдин Украина президентининг ёрдамчиси Михаил Подоляк Волновахани 20 минг киши Мариупольни — 200 минг киши тарк этишни режалаштираётганини маълум қилган эди.
Айни дамда ушбу икки шаҳар Украина ҳарбийлари томонидан назорат қилинмоқда, лекин улар ДХР ва ЛХР қўшинлари томонидан қуршовга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисида фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозолаш бўйича ҳарбий операция бошланди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ. Иккала томондан ҳам қуробонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0