Жамият

Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатновлар бажарилади

© Pixabay / blende12Самолет в небе, иллюстративное фото
Самолет в небе, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
13 ва 20 март кунлари Тошкент – Екатеринбург – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкент – Екатеринбург – Тошкент йўналишида қўшимча рейсларни амалга оширади.
Бу авиақатновлар 13 ва 20 март кунлари бажарилади.
Тошкентдан учиш: 19:00 (Тошкент вақти билан)
Екатеринбургга етиб бориш: 22:00 (Екатеринбург вақти билан)
Екатеринбургдан учиш: 23:40 (Екатеринбург вақти билан)
Тошкентга етиб бориш: 02:30 (Тошкент вақти билан)
Тошкент – Екатеринбург йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 593 810 сўмдан (багажсиз) ва 2 966 363 сўмдан (багаж билан), Екатеринбург – Тошкент йўналиши бўйича эса 25 429 рублдан (багажсиз) ва 29 409 рублдан (багаж билан) бошланади. Нархлар 5 март ҳолатига кўра амал қилади.
“Uzbekistan Airways” Краснодар ва Ростов рейсларини Сочига йўналтиради
Янгиликлар лентаси
0