Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Туздан воз кечганда организмда нималар содир бўлади

© pixabay.com/Bru-nOПоваренная соль
Поваренная соль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нутрициолог Степанова: бутунлай туздан воз кечиш ўткир чарчоқ ва лоҳасликка олиб келади.
Нутрициолог Алена Степанова РИА Новостига туздан воз кечишнинг оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.
Мутахассиснинг айтишича, туз истеъмол қилиш организмнинг ҳаётий фаолиятини қўллаб- қувватлаш учун зарур.
“Туз таркибидаги натрий ионлари мушаклар тўқималари камайишида, нервь импульсини ўзказиш жараёнларида иштирок этади. Шу сабабли, бутундай туздан воз кечиш ўткир чарчоқ, умумий лоҳаслик, нерв-мушак фаолиятида бузилишларга олиб келади”, - дейди мутахассис.
Степанованинг қўшимча қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, катта ёшдаги одам учун тузнинг бир суткалик нормаси 5 граммни ташкил қилиши лозим.
“Юқори қон босими, глаукома (кўз касаллиги), туберкулез, буйрак етишмовчиги, ошқозон яраси касалликлари бўлган инсон организми натрий хлор моддасини сингдира олмайди. Натижада, маҳсулотнинг фойдали жиҳатлари зарарга айланади: касаллик ўтиши ёмонлашади, ишчанлик қобилияти йўқолади”, - дейди нутрициолог.
Янгиликлар лентаси
0