Сиёсат

Мен талаба бўлганимда иккита жойда ишлардим – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ўзининг ёшлик йилларини ёдга олди.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ўзининг ёшлик йилларини ёдга олди. Бу “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувида намойиш этилди.
“Мен ўзим талаба бўлганимда иккита жойда ишлар эдим. Бизда "военная кафедра" бор эди ва насосларни "регулировка" қилиш бўйича. Ҳозиргача эсимдан чиқмайди, иккита жойда яхши ойлик олар эдим. 56 сўм битта кафедрадан, 42 сўм битта кафедрадан”, — деди давлат раҳбари.
Олий ўқув юрти мутасаддилари талабаларнинг келгуси фаолиятига бефарқ бўлмаслиги, ўз навбатида талабалар ҳам меҳнатдан қочмаслиги керак. Аммо барибир асосий масъулият ректорлар зиммасида экани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев 4 март кунги видеоселектор йиғилишида барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилишини маълум қилган эди. Таъкидланишича, олийгоҳлар атрофидаги мактаб ва боғчаларда 13 минг вакант иш ўринлари мавжуд. Камида 10 минг нафар талабани улар учун жойлашуви қулай бўлган мактаб ва боғчаларга ишга жойлаштириш мумкин.
Мутасаддиларга давлат корхоналаридаги бўш иш ўринлари бўйича ҳар чоракда талабалар ўртасида танловлар эълон қилиб бориш топширилган. Ҳар бир тармоқ раҳбари ўз соҳасидаги олийгоҳлар билан тизимли ишлаб, салоҳиятли талабаларни танлаб бориши керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0