Олмалиқда қимматбаҳо металлар ўғрилари қўлга тушди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина в наручниках
Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2022
Oбуна бўлиш
ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда қимматбаҳо металл ўғриларини қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Олмалиқлик Х.Ф "Олмалиқ КМК" АЖнинг бир гуруҳ ишчилари билан жиноий тил бириктирган. У "Олтин ва кумушни афинажлаш цехи"нинг кийим алмаштириш хонасига қимматбаҳо металл – саноат қумларини яшириб қўйгани фош бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушбу ячейканинг пастки қисмида перчаткада жойлаштирилган умумий оғирлиги 4 кг. 435 гр. саноат маҳсулоти – шлам процессуал тарзда расмийлаштириб олинган. Лаборатория таҳлили натижаларига кўра, ушбу саноат қумлари таркибида умумий нархи 117,5 млн. сўмлик 160.5 гр. қимматбаҳо металллар мавжудлиги аниқланди.
Фуқаро Х.Ф Чирчиқ шаҳрида "Олмалиқ КМК” АЖнинг қўриқлаш хизматига бўлиб ўтаётган қабулга қатнашиш учун келган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
Янгиликлар лентаси
0