Жамият

Ўзбекистонда коронавирус ортга чекинмоқда

© Sputnik / Илья ПиталевОбразцы для исследования на коронавирусную инфекцию
Образцы для исследования на коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кеча 59 кишида коронавирус аниқланди. 4 кундан буён ўлим ҳолати қайд этилмаяпти.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш камайишда давом этмоқда. Кеча, 5 март куни, 59 кишида бу инфекция аниқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Аниқланган янги ҳолатларнинг энг кўп Тошкент шаҳрида (28), Тошкент (9) ва Самарқанд вилоятларига (5) тўғри келган. Қорақалпоғистонда, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида биттадан ҳолат тасдиқланган. Иккитадан янги ҳолат Бухоро ва Фарғона вилоятларида аниқланган. Андижон ва Наманган вилоятларида эса тўрттадан ҳолат кузатилган. Хоразм вилоятида эса умуман аниқланмаган.
Шу тариқа, мамлакатда ковид билан касалланганларнинг умумий сони 236 899 нафарга етган. Шулардан 234 022 (+89) нафари тузалиб кетган.
3 мартдан буён ўлим ҳолати кузатилмаяпти ва қурбонлар сони 1637 нафарлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камаяётгани сабаб 1 мартдан очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0