Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари сони 3,6 мингдан ошди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаПервый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент
Первый рейс с эвакуированными с Украины узбекистанцами вылетел в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2022
Oбуна бўлиш
5-6 март кунлари яна 440 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинди. Улар орасида 20 нафар чақалоқ ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 5-6 март кунлари 440 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, 88 нафар аёллар, 59 нафар вояга етмаган шахс ва 20 чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар қилди.
28 февралдан 5 мартга қадар 16 та авиарейс ташкиллаштирилган. Жами 3 685 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган. 6 март куни қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Польша ҳудудида мамлакатнинг 850 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 50 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 800 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Польша чегарасида ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради, қурбонлар бор
Ўзбекистон Украинадаги ўз фуқароларини Польша орқали эвакуация қилишни давом эттирмоқда. Украинанинг Суми вилояти маъмурияти билан бу ердаги олийгоҳларда ўқиётган 25 ўзбек талабасини олиб чиқиш учун "яшил йўлак" очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0