Украинадан Россия ҳудудига ўта олмаётган ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековПробка из фур, архивное фото
Пробка из фур, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон томони бу масалалар бўйича Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳам иш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Украина ҳудудида бўлиб турган мамлакатнинг халқаро юк ташувчи ҳайдовчиларига ёрдам кўрсатмоқда.
“Дунё” АА хабарига кўра, консуллик бўлимининг Call-марказига Украина ҳудудидан Россияга халқаро автомобиль назорат пунктлари (ХАНП) орқали ўта олмаётган автомобиль ташувчи ўзбекистонликлардан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Мурожаатлар асосида рўйхатлар тузилиб, Россия Ташқи ишлар вазирлигига Украина-Россия давлатлараро чегарасида ХАНП орқали транспорт воситаларининг ўтишига ёрдам бериш сўрови билан расмий равишда мурожаат қилинмоқда. Бир вақтнинг ўзида ушбу масалалар бўйича Россия Мудофаа вазирлиги билан ҳам иш олиб борилмоқда.
Айни пайтда Россия томони кўмагида ўзбекистонлик 12 нафар автоташувчи мамлакатга киритилган. Уларнинг 8 нафари Украинанинг Суми вилоятида, 3 та автомобиль Харьков вилоятида, 1 та автотранспорт Россия чегарасидан Украинага ўтувчи “Нехотеевка” нейтрал ҳудудининг назорат ўтказиш пунктида бўлган.
Озарбайжондаги элчихона ўзбекистонлик юк ташувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Хабарларга кўра, 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Украина ҳудудида, чегара чизиғидан узоқроқ масофада, 4 та юк машинасида бўлиб турибди. Вазият барқарорлашиб, хавфсиз ўтиш имконияти юзага келгач, уларнинг чегарага етиб келиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0