Украиналик миллатчилар ташлаб қочган ҳарбий техникалар – видео

Oбуна бўлиш
Украиналик миллатчилар қочиш пайтида НАТО мамлакатлари берган қурол-аслаҳаларини ташлаб қочишди.
Россия ҳарбий хизматчилари Харьков вилоятидаги махсус ҳарбий операция давомида ДХР ва ЛХРга ёрдам бериш вақтида НАТО мамлакатлари етказиб берган танкка қарши ракета мажмуалари (Javelin ва NLAW), ўқ-дорилар, алоқа воситалари, турли қуролларни мусодара қилишди.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХР раҳбарларининг улар суверенитетини тан олишни сўраб қилган мурожаатларига жавобан тегишли фармонларга имзо чекди. 24 февраль куни эса Донбасс ҳудудида махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Ушбу махсус ҳарбий операциянинг мақсади – Украинадаги ҳарбий инфратузилмани йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалаш.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россия Қуролли кучлари аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни йўқ қилмоқда, шаҳарларига, тинч аҳолига зарба берилгани йўқ.
Янгиликлар лентаси
0