Жамият

Таълим соҳасида иккита кўкрак нишони таъсис этилади - янги қонун

© Sputnik / Саид Царнаев / Фотобанкка ўтишУчительница средней школы. Архивное фото
Учительница средней школы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда Олий ва Ўрта махсус таълим соҳаси ўқитувчилар учун иккита янги кўкрак нишони таъсис этилди.
ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Таълим соҳасида иккита кўкрак нишонини таъсис этилади. Бу бўйича Ўзбекистон Олий ва Ўрта таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Унда айтилишига кўра “Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун" кўкрак нишонлари билан таълим соҳасига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланади.
Номзодларни танлашда қуйидагилар инобатга олинади:
олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида қайд этилган кўрсаткичлар бўйича олинган юқори баҳолар;
талабалар орасида илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш, “устоз-шогирд” анъаналарини тарғиб қилишдаги фаол иштироки;
олиб бораётган илмий тадқиқотлари, ижодий фаолиятлари ва яратаётган ўқув-услубий қўлланмаларида янгиликларнинг кўплиги тан олинганлиги;
ўз педагогик фаолиятида турли инновацион самарали усулларнинг ишлаб чиққанлиги.
ўзи фаолият олиб бораётган олий таълим муассасасида амалга оширган ишлари туфайли ҳамкасблари томонидан чуқур ҳурматга сазоворлиги.
Кўкрак нишони ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида топширилади.Мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳам берилади.
Ушбу қарорнинг муҳокамада бўлиш муддати 15 мартга қадар.
Маълумот учун бугунги кунга қадар Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийлар учун "Халқ таълими фидойиси" "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси", "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" каби мукофотлар мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0