Тошкентда бир оилада бирданига тўрт фарзанд дунёга келди

CC0 / pexels / Новорожденный
Новорожденный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2022
Oбуна бўлиш
Юнусобод туманида профилактика инспектори оиласида бирданига уч ўғил ва бир қиз дунёга келди.
ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида 5 март куни бир оилада бирданига 4 фарзанд дунёга келди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.
© ОВД Юнусабадского районаВ семье сотрудника ОВД родилась четверня
В семье сотрудника ОВД родилась четверня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2022
В семье сотрудника ОВД родилась четверня

- ИИО ФМБ профилактика инспектори лейтенант Худойбердиев Беҳруз Нурали ўғли учун унутилмас кунга айланди. Шу куни Беҳрузнинг рафиқаси Камола 4 нафар фарзандни дунёга келтирди. Уч ўғил ва бир қиз. Тошкент шаҳар ИИББ номидан Худойбердиевлар оиласини бахтли кун билан муборакбод этамиз, - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда бирданига уч ёки тўрт нафар фарзанд дунёга келтириш ҳолатлари учраб туради. Хусусан, 2020 йилнинг июл ойида Наманган вилояти Поптуманида яшовчи Мадинахон Икромова 4 ўғилли бўлган эди. Ёки 2016 йилнинг феврал оийда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи Кетебаевлар оиласида бирданига 3 фарзанд дунёга келган эди.
Бирданига энг кўп фарзанд кўриш бўйича жаҳон рекорди Жанубий Африканинг Гаутенг провинциясида яшовчи 37 ёшли Госиаме Тамара Ситолега тегишди. Ушбу аёл 2021 йилнинг июнь ойида 7 нафар ўғил ва 3 қизни дунёга келтирган эди.
© ОВД Юнусабадского районаВ семье сотрудника ОВД родилась четверня
В семье сотрудника ОВД родилась четверня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2022
В семье сотрудника ОВД родилась четверня
Янгиликлар лентаси
0