Колумнистлар

Украинадаги хорижлик ёлланма жангчилар Европа ва дунёга нима ваъда беришади

© Pexels / PixabayСолдаты, иллюстративное фото
Солдаты, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украинада хорижлик ёлланма жангчиларнинг пайдо бўлиши – АҚШ ва НАТОнинг Россияга қарши прокси уруши.
“Хорижий легион” – унда Украина давлатчилиги ва ЕИ фаровонлиги якунланиши муқаррар бўлган алянснинг Европа мамлакатларини Россия билан бевосита қуролли можарога босқичма-босқич жалб қилувчи восита.
Бутун дунё битта саволни бермоқда: бугун Украинада нималар рўй бермоқда? Россия президенти Владимир Путин жавоб беради: “Махсус ҳарбий операция жадвалга, режага биноан қатъий олиб борилмоқда. Олдинга қўйилган барча вазифалар муваффақиятли ҳал қилинмоқда”. Боз устига Россия Қуролли кучлари фақат ҳарбий инфратузилма ва украин қўшинларига қарата зарба беришмоқда, тинч аҳолига ҳеч нима таҳдид солмаяпти.
Асосий қаршилик кўрсатиш ўчоқлари бартараф этилди, миллатчилар йўқ қилинди ёки йўқ қилинади. Украина Қуролли кучлари (УҚК) улар тинч аҳоли ортида беркинаётгани, турар жой, болалар боғчалари ва мактабларда жанговар позицияларини ўрнатаётгани, ядро объектларида ёнғин чиқараётгани сабаб ҳозирча батамом яксон қилинмаган.
Россия армияси Запорожье АЭСда даҳшатли иғво уюштирилишининг олдини олди. Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш (демилитаризация) ва уни миллатчилик ғоялардан тозалаш (денацификация) операцияси охиригача етказилади. Ҳеч ким унга халал беролмайди.
Россия махсус операциясининг муваффақиятига америкалик ҳарбий таҳлилчилар шубҳа қилишмаяпти. Шундай бўлсада Вашингтон Украинада кўпроқ қон тўкилишини хоҳлайди. Ғарб Россия билан прокси урушнинг навбатдаги босқичига кечди – хорижлик ёлланма жангчиларнинг янги отрядларини шакллантириш, қуроллантириш ва юбориш. “ҚВЗ (КВН) қатнашчиси” Владимир Зеленский Украина учун 16 минг чет эллик “кўнгилли” жанг қилишини хабар қилди.
Бир нечта Европа мамлакатлари ҳукуматлари (Британия, Дания, Латвия, Польша, Хорватия) ўз фуқароларига Украина ҳудудида Россияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашишга расман рухсат беришди.
Польша орқали Украинага 200 хорват ёлланмалари келишди. 26 литвалик “Айдар” миллий батальонига қўшилди. Тўрт юз швед ва эллик норвеж қатнашишга қарор қилишди. ГФРдан экстремистларнинг “бир қанчаси” йўлга чиқишди. Гуманитар йўлак орқали ҳаммаси ҳам уйга қайта олмайди, бунда қатъий қоида бор. Мисол учун, Сурияда Россия ҳарбийлари 113 минг жангарини, жумладан, МДҲ мамлакатларидан бўлган 4500 “кўнгиллини” йўқ қилишди.
Бошқа тарафдан, хорижликлар қанча кўп бўлса, майдондаги мувофиқлик ва бошқарув шунчалик кам бўлади. Россия Мудофа вазирлиги Зеленский УҚК ва хорижлик ёлланма жангчилар бўлган қўпорувчи гуруҳлар устидан назоратни йўқотиб бўлганини таъкидламоқда.

Технологик қатнашиш

АҚШ президенти Жозеф Байден ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳар куни дейишадики, Пентагон ва алянс Украинадаги можаронинг иштирокчилари эмаслар. Ва ҳатто Украинанинг ҳаво майдонини ёпиш ниятлари йўқ (гўёки уларда бундай имконият бордек). Аммо “ҳамкорларнинг” Бандера режими томонидан жанговар ҳаракатларда ҳарбий техника, логистика ва иқтисодий қатнашиши ойдай равшан.
Оқ уй 4 март куни АҚШ Украинага “реал вақт режимидаги” Россия қўшинлари ҳақида разведка маълумотларини бераётганини тасдиқлади. Бунинг учун Американинг сунъий йўлдош гуруҳи, ердаги радиолокацион станциялари ва НАТО шарқий қанотдаги AWACS самолётларидан фойдаланилмоқда.
Алянснинг разведка маълумотлари УҚКга “нима қаерда учаётгани” ҳақида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бермоқда, қисман вазиятга таъсир кўрсатади. Америкаликлар Киев режимини “Stinger” кўчма зенит ракета мажмуалари, “FGM-148 Javelin” танкка қарши мажмуалар ва бошқа “мудофаа” қурол-аслаҳаси билан таъминламоқда. Бу УҚК ва хорижий ёлланма жангчилар орасида қурбонлар сонини оширади, холос.
Америкаликларга Европа марказидаги “Афғонистон”дан наф бор. Пентагоннинг Украинадаги роли мутлақо равшан. Россия операцияси ортидан АҚШнинг ҳарбий бюджети 2023 йилда тахминан 780 миллиард долларга ошади. Вашингтон европалик иттифоқчиларни “бунёд қилди”, фаол ўзининг қурол-яроғи ва суюлтирилган табиий газини сотишни бошлайди. Анчагина дивидендлар америкаликларга ҳозирча бетараф бўлган Швеция ва Финляндияни НАТОга эҳтимолий қўшилишига ваъда бермоқда.
Хусусан, Германия фойдали “Шимолий оқим-2” лойиҳасини музлатишдан ташқари нимага эришади? Немис ОАВлари 2 март куни ГФРдан Украинага “Stinger” ва “Panzerfaust” етказиб берилганини хабар қилишганди.
Америкаликлар келтириб чиқарган Европадаги можаро немис иқтисодиёти ривожланишига жиддий зиён етказади. ЕИнинг барча мамлакатлари жабр кўради, кўпроқ ўзининг “кўнгиллилари” билан Россияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашаётганлари. Украина умри поёнига етиб бораётган пиёда ролини ўйнамоқда, бир ҳафта ичидани уни бир миллиондан зиёд фуқароси тарк этди.

Қиёмат чопарлари

Ғарб “кескинликнинг ёпиқ ҳалқасида” қолиб кетди. Бирор бир нарса ўзгармади. Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров маълум қилдики, НАТО 2022 йил ёзида Украина ҳудудида тўртта қўшин бригадаларини жойлаштиришни режалаштирганди. Йил охирида “ҳамкорлар” Украина қўли билан Россия билан ядро можаросини келтириб чиқаришмоқчи бўлишган, аммо Москва 2021 йил декабрида бу режалардан хабар топган ва ҳарбий техник чораларни кўрган.
Украинанинг ғарбий вилоятларида миллатчилар чақирув ёшига етган эркакларни “овлашмоқда”, кўчаларда ва вокзалларда тутиб олиб, военкоматларга жўнатишмоқда. Амалда ўқитилмаган ва тушкунликка тушган кишиларни мазмунсиз ўлимга юборишмоқда. “Европанинг энг кучли армияси” қаерда қолди?
Ғарб учун ҳаммаси қандай яхши бошланганди: 200 минг сонли украин қўшинлари “Жавелина" ва "Стингер”лар, қарийб 900 та танк ва Украина Денгиз ҳарбий кучлари катерларининг тўдаси билан. “Ҳимоячилар” “Бандера оталари” ва АҚШ манфаатлари учун бепул ўлимга деярли шайлар. Украина ҳудудида Пентагон лабораториялари ишляпти, НАТО базалари ва Америка ядро қуроли учун жой қурилмоқда. Ҳаммаси ўтмишда.
Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилардан тозалашга қаратилган Россия махсус ҳарбий операцияси – Ғарб томонидан бошқарилаётган “мустақилликнинг” ўттиз йиллик якуни ва украин халқининг соғлом қисмини қутқариш. Россия операцияси давомида бунақа “давлатчилик” Европа ва дунё учун қанчалик хавфлилиги янада ойдинлашади.
Россия президенти Владимир Путин 3 март куни дедики: “Кўп йиллар айнан шу мақсад учун ҳозирлашган анти-Россия билан таҳдид қилишларига йўл қўймаймиз. Устига устак сўнгги пайтда бўлганидек ядро қуроли билан таҳдид қилишларига”. Москва хулоса чиқариши муқаррар, Киевнинг қўғирчоқ режи учун фожиали бўлган. Украина “Германия каби” миллатчилик ғояларидан тозаланади.
2 март куни Палата вакиллари қўмитасида Россиянинг АҚШга хавфсизлик соҳасида НАТОнинг 1997 йилги ҳолатига қайтариш таклифини тинглаб чоғида АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман уни “кулгили сўров” деб муносабат билдирди. Аммо тарихий тажриба гувоҳ берадики, Ғарб “ҳамкорларининг” масъулияти жазога тортмай қолдириш йўқолган жойда пайдо бўлади.

Мавзуга оид:

Путин Украинадаги махсус операцияни тўхтатиб туриш шартини айтди
УҚКнинг денгизга чиқиш йўли ёпилган: бу нимани англатади
Путин Украинадаги махсус операция тўғрисидаги қарорни оғир деб атади
Европа миллатчилардан тозаланишдан қўрқади
НАТО Россияга қарши уруш эълон қиляптими?
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси: мақсад – демилитаризация
Янгиликлар лентаси
0