Япония Ўзбекистонда 7та кичик лойиҳа учун маблағ ажратди

Узбекистан - Япония - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2022
Oбуна бўлиш
Япония ҳукумати "Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳалар учун беғараз ёрдам" доирасида 7та кичик лойиҳа учун маблағ ажратди.
ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония элчихонаси ўртасида тиббиёт ва таълим соҳаларида 619 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда Япония элчихонаси.
Хусусан, вилоятлардаги тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналари харид қилиш учун маблағлар ажратилади:
1.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалига $88461;
2.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий маркази Самарқанд филиалига $72977;
3.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига $91000;
4.
Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасига $92300;
5.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман тиббиёт бирлашмасига $91700;
6.
Тошкент шаҳар 6–сон туғруқ мажмуасига $91350;
Шу билан бирга, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига Брайл алифбосидаги китобларни ишлаб чиқариш ускуналари учун $ 91283 ажратилди.
Маълумот ўрнида, куни кеча Япония Ҳукуматининг “Ривожланишга расмий ёрдам” дастури доирасида Қорақалпоғистон Тиббиёт институти клиникасига умумий қиймати 7млн. долларга тенг маблағ ажратилган эди.
1995 йилдан буён Япония томонидан Ўзбекистонда умумий қиймати 27 млн АҚШ долларига тенг тиббиёт, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 400 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди.
Янгиликлар лентаси
0