Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Макрон европаликларни Россияга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Франции Э. Макроном
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Франции Э. Макроном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россиясиз қитъмизда мустаҳкам тинчлик қуриб бўлмайди, Россияга ҳумат билан муносабатда бўлинг - Эммануэль Макрон.
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Франция президенти Эммануэль Макрон сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда уларни Россияга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди, деб ёзмоқда Figaro нашри.
"Биз рус ва беларус халқлари билан мулоқоотни давом эттиришимиз шарт. Шунингдекдек уларнинг раҳбарлари билан ҳам ва ҳар доим Россияни давлат сифатида ҳурмат қилишимиз керак", - деб Макроннинг сўзларини келтиради нашр.
Франция етакчиси хулосасига кўра, умумевропа хавфсизлиги учун Москва билан мулоқотни давом эттириш керак.
"Россия иштирок этмаса, қитъамизда тинчликнинг мустаҳкам пойдеворини қуриб бўлмайди", - деди Франция етакчиси.
Маълумот учун, Франция президенти Эммануэль Макрон 8 феварль куни Москвага ташриф буюриб Владмир Путин билан учрашув ўтказган эди. Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Макрон Путин билан бир неча бор телефон суҳбати ўтказди. Хусусан 7 март куни, Франция президентининг илтимосига биноан Россия Қуролли кучлари Киев, Харьков, Суми шаҳарларида 6та тинчлик коридори ташкил қилиб, вақтинча тинчлик режими эълон қилишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисида фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозолаш бўйича ҳарбий операция бошланди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ. Иккала томондан ҳам қурбонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0