Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни 8 март билан табриклади - фото

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар қандай давлатнинг адолатли экани унинг хотин-қизларга бўлган ғамхўрлиги билан белгиланади - Мирзиёев
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёлларни 8 март билан табриклади. Тантанали байрам тадбири Халқаро конгресс марказида 7 март куни бўлиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
– Халқимиз азал-азалдан Она сиймосини, Аёл зотини Яратганнинг улуғ неъмати, тенгсиз мўъжизаси, деб билади, уни ҳамиша ардоқлаб-асраб яшайди, – деди президент.
Маълумки, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани унинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Ўзбекистонда хотин-қизлар равнақи учун амалга оширилаётган ишлар санаб ўтилди:
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди.
Республикадаги 9,5 мингга яқин маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари ҳам қўмита тизимига ўтказилди.
Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинди.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинади.
Президентимиз ташаббуси билан жамоатчиликка, аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган, обрў-эътиборли аёлларни ўз сафида бирлаштирган “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил топмоқда.
Шунингдек, барча меҳнат жамоаларида хотин-қизларнинг муаммоларига самарали ечим топиш учун “Аёллар кенгашлари” тузилмоқда.
Тадбиркор хотин-қизларни янада кўпайтириш мақсадида “Бизнесчи аёллар” дастури қабул қилиниб, унинг доирасида 8 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Шунингдек, жорий йилда ипотека кредитлари бўйича бериладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизлар учун ажратилади. Бу муҳтож аёлларни 12 мингта қулай уй-жой билан таъминлаш имкониятини беради.
Тарихимизда илгари бўлмаган бундай кенг кўламли ишлар ижроси учун 15 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
– Хотин-қизлар ва оила масаласи – бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир. Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб қайтади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Ўзбекистон Республикаси президентининг шу йил 5 мартдаги фармонига мувофиқ бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан, Президент қарорига биноан эса йигирма саккиз нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан мукофотланган эди. Байрам тадбирида ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
– Барчангизни яна бир бор бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат байрами билан самимий табриклайман. Сизларга дунёдаги энг бебаҳо бойлик – оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фарзандлар ва набиралар камолини кўриб юриш қувончи ҳамиша ёр бўлишини тилайман. Қалбингиз доим бугунги баҳордек яшнаб турсин, - деди Президент.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Шавкат Мирзиёев поздравил женщин с 8 марта
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар ходимлари файзли дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Тадбирда чет эллик дипломат аёллар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ҳам иштирок этди.
Байрам тантанали концерт дастури билан давом этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаКонцерт на церемонии поздравления женщин с 8 марта
Концерт на церемонии поздравления женщин с 8 марта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Концерт на церемонии поздравления женщин с 8 марта
Янгиликлар лентаси
0