Жамият

Тожикистон эмланиш сертификатларини тан олишни бошлади

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Патар" в Канибадаме, архивное фото
КПП Патар в Канибадаме, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бундан буён Тожикистонга киришда ПЗР тест натижаси бўлиши талаб этилмайди, тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўлса кифоя.
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Ушбу йилнинг 15 мартидан бошлаб, ўзбек-тожик давлат чегарасида жойлашган назорат-ўтказиш пунктлари одатий иш тартибига ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" ва "Ховар" нашрлари.
Март ойининг 15 санасидан бошлаб буён чегарадан ўтиш учун COVID-19 инфекциясига қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилса кифоя. ПЗР тест натижаси бўлиши талаб этилмайди.
"Бу қарор Тожикистон Республикасида эпидемиологик вазиятни юмшатиш ҳисобга олинган ҳолда ва мамлакатдаги иқтисодий ҳудудларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, қўшни давлатлар билан иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинди", деб ёзади Тожикистоннинг "Ховар" нашри.
Шунингдек Тожикистонда ҳам жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиш талаби ҳам бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, пандемия бошланганидан буён Ўзбекистон Республикасининг барча чегара назорат пунктларида кучайтирилган санитар-эпдемиологик назорат ўрнатилган эди. Ўзбекистонга кириб келаётган чет эл фуқароларидан амал қилувчи ПЗР тест таҳлили ёки чегаранинг ўзида экспресс-тест топшириш талаби мавжуд эди.
Янгиликлар лентаси
0