Колумнистлар

Европа санкциялар зарарни камайтирмоқчи, лекин бу осон бўлмаяпти

© Sputnik / Екатерина Соловьева / Медиабанкка ўтишСтроительство газопровода "Северный поток-2" в Германии
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Америка ва Европа раҳбарларининг бири биридан баланд танқидлари ва Россияга қарши киритилган санкциялари оқибатида нефть нархи 1,5-2 баравар, газ эса 15 баравар ошди.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Энергия ташувчиларни етказиб бериш санкциялар остидан чиқарилган, деди 7 март куни Германия канцлери Олаф Шольц.
Эҳтимол ушбу қарор 7 март куни, газ нархи минг кубометрига 3700 долларга чиққанидан сўнг қабул қилинган. Бу газнинг олдинги нархларига нисбатан 15 баравар юқори. Шольцдан сўнг ушбу нуқтаи назарни Нидерланд бош вазири Рютте ҳам маълум қилди.
Лекин ушбу уринишлар газ нархини туширмади. Ғарб давлатларининг нефт ва газга таалуқли бўлган ўрта муддатли эмбарголари ҳам сақланиб қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, халқаро вазият кескинлашганидан сўнг Россия учун нефть ва газ бозорида вазият анча ўзгарди.
Нефтнинг глобал нархлари дарҳол ўса бошлади. Бир вақтнинг ўзида Россия нефтнининг бир қисмини баррелига 20 доллардан чегирма билан сота бошлади. Санкциялар оқибатлари номаълум бўлган вақтда компаниялар нефтни қўшимча даромадсиз сотишга рози эдилар. Бугунги кунга келиб, Европа расмийларининг баёнотларидан сўнг ушбу чегирмалар камайтирилиши кутилмоқда.
Лекин нефт таъминоти соҳасида турли кутилмаган муаммолар пайдо бўлиш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда. Россия глобал нефт бозорнинг 7%га яқин улушини таъминлайди. Россия нефтини бошқасига алмаштириш ҳам осон эмас. Айниқса Европага қувурлар орқали етказиб берилаётган қисмини. Бир қатор логистика муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хуллас эҳтимолий санкциялар остига Россия нефт экспортининг 2-4% тушиши мумкин. Глобал иқтисод бунга чидаши мумкин, лекин нархлар албатта ўсади. Айрим компаниялар (Shell) россия нефтини харид қилмасликка бойкот эълон қилди.
Газ билан боғлиқ вазият мутлақ бошқача. Ушбу ёқилғи тўлиқ газ қувурлари орқали етказиб берилади. Ямал суюлтирилган газидан ташқари. Лекин у ерда ҳам маълум хавфлар пайдо бўлиши мумкин: Британия Ямал газ танкеридан газни қабул қилиб олишдан воз кечди. Европанинг Россия газига муҳтожлиги 30-40%ни ташкил қилади. Ҳатто ўртача муддатларда ҳам Россия газини бошқасига алмаштиришнинг иложи бўлмайди. Суюлтирилган газ сектори ривожланишига қарамасдан, газ бозори нефт бозорига қараганда кичиклигича қолмоқда. Сўнгги ойларда “Газпром” Европага газ етказиб бериш ҳажмини кескин камайтириб келмоқда. Украина орқали газ ўтказиш эса белгиланган ҳажмдан икки маротаба кам амалга оширилаётган эди, лекин махсус операция бошланиши билан унинг ҳажми кунига 109 миллион кубометрга етди. Ундан ташқари "Газпром" "Ямал — Европа" йўналиши бўйича ҳажмларнинг ярмини заҳиралашни бошлади. Бунинг фонида газ нархи кескин ошди.
Сабаблари аниқ: “Газпром” сўнгги ойларда узоқ вақт давомида етарли даражада кам газ еказиб бермаслиги - аллақачон бозорга умумий таъсир кўрсатди. Омборларда газ тақчиллигини ёзда қопланиши кутилган эди, аммо ҳозир бунга ишонч йўқ.
Эслатиб ўтамиз, газ омборларини режали тўлдириш иситиш мавсуми тугагандан сўнг дарҳол бошланади. Қизиғи шундаки, бу фонда Украинанинг ўзи газ экспортига тақиқ қўйган. Бу транзитга тааллуқли эмас, лекин ўз газини Украинада сақлаган ва келажакда уни Европа Иттифоқи мамлакатларига сотишни режалаштирган савдогарларга таъсир қилди.
Украина газ узатиш операторининг маълумотларига кўра, мамлакат ҳали ҳам ўз ҳудудига ЕИдан кичик ҳажмларда реверс орқали газ олмоқда. Бу шароитда - нефтнинг "эҳтимолий вариантлари" билан солиштирганда газга жиддий қарамлик мавжуд. Россия расмийлари келажакда нефтни ва газ билан бирга "жамланган ҳолда" етказиб бериш шартини қўйиш ҳақида ўйлашмоқда. Яъни, келажакда нефтсиз фақат газнинг ўзини сотиб олиш мумкин бўлмайди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тарихан газ сотишдан тушган валюта тушуми нефть ва нефть маҳсулотларидан тушган валюта тушумининг қарийб 10%ини ташкил қилган.
Аммо ҳозир нефть нархи “норма”дан 1,5 -2 бараварга ошган, газ нархи эса 5-15 баравар қимматлашган. Бундай вазиятда Россия учун газ даромадлари сезиларли бўлиб бормоқда. Демак, авваллари газ кўпроқ “сиёсат”, нефть эса “даромад” бўлган бўлса, ҳозир вазият ўзгарди.
Ниҳоят, бундай шароитда қисман энергетика билан боғлиқ бўлган яна бир соҳа - ўғитлар алоҳида аҳамиятга эга. Бу ҳажми жиҳатидан унчалик аҳамиятли эмас, аммо аниқ сабабларга кўра жаҳон иқтисодиёти учун янада муҳимроқдир. Бу соҳада ҳозирги беқарорликсиз ҳам, котировкалар ошиб бораётган эди. Мисол учун, сўнгги икки йил ичида диаммоний фосфат нархи уч баробар ошди. Маълумки, ўсимликлар учта асосий макроэлементга муҳтож: калий, фосфор ва азот. Аммо ишлаб чиқарувчилар учун улар орасида сезиларли фарқ бор. Калий ва фосфор манбалари кимёвий ишлов бериш ёки ўзгартиришдан сўнг тижорат ўғитларига айланадиган минераллардир. Аксинча, азотли ўғитлар ишлаб чиқариш бутунлай табиий газга асосланган бўлиб, азотнинг ўзи ҳаводан олинади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, кўпинча ўғитлар аралаштирилади. Масалан, фосфорли ўғитлар кўпинча азот билан бирга боради - чунки туздаги фосфат анионини (масалан, юқорида айтиб ўтилган диаммоний фосфатда) аммоний (азот) кўринишидаги катион билан мувозанатлаш қулай. Шунга кўра, азотли ўғитларнинг нархи газ нархига тўлиқ мос келади. Айтганча, нисбат жуда оддий: бир тонна аммиак ишлаб чиқариш учун минг кубометр табиий газ керак бўлади. Эслатиб ўтамиз, кузда Европада аммиак ва унинг ҳосилалари нархи тез суръатлар билан ўсиб бораётган табиий газ нархларига мос келмаган ўғит заводлари ёпилган эди. Бундай шароитда ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш шунчаки фойдасиз эди.
Қандай бўлмасин, жаҳон ўғитлари экспортининг 15 % Россия ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатимиз барча турдаги ўғитларни экспорт қилади. Калийли ўғитларда эса Россиянинг ўрни янада катта: Россия, Канада ва Белоруссия (қиёсланадиган улушларда) ушбу маҳсулотнинг бутун дунё ишлаб чиқаришининг асосий қисмини ташкил қилади. Айтганча, Хитой ҳам азотли ва фосфорли ўғитлар экспортчиси ҳисобланади ва кузда у аллақачон экспорт таъминотини чеклаган, аммо калийли ўғитларни импорт қилади. Қизиғи шундаки, бир неча кун олдин Саноат ва савдо вазирлиги россиялик ишлаб чиқарувчиларга хорижий логистика компаниялари томонидан етказиб бериш занжирларининг узилиши сабабли ўғитларни экспорт қилишни вақтинча тўхтатишни тавсия қилди. Кейинчалик бу янгилик хорижий логистика компанияларини бошқа соҳаларда барқарор ҳамкорликка кўндиришга уриниш сифатида талқин қилинди. Аммо ҳар қандай ҳолатда, сўнгги йилларда танқис бўлган ўғитлар сектори нефть билан солиштирганда – эҳтимолий танқисликка янада сезгирроқ.
Хулоса қилиб айтганда, нефть – бу қулай ва эркин ҳаркат ҳаракат қилиш имкониятидир, газ – иситиш, иссиқ сув ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда саноат корхоналарининг ишлаш воситаси. Ушбу соҳаларда турли давлатларда нисбат турлича бўлиши мумкин, лекин Европада газга бўлган талаб ушбу учта сектор ўртасида тахминан тенг тақсимланган. Ўғитлар эса - охир-оқибат озиқ-овқатга айланади.
Бизнинг кўриб чиқишимиз доирасидан ташқарида Россияни алмаштириш қийин бўлган бошқа - нисбатан кичик соҳалар ҳам бор. Мисол учун – никель. Сўнгги икки кун ичида никель нархи 2,5 баробар ошди (йил бошидан буён эса тўрт баравар). Дунёдаги никельнинг 10% Россия ҳисобига тўғри келади.
Жаҳонда озиқ-овқат нархлари ҳам ошиб бормоқда. Яъни, Россия валюта тушумлари учун аҳамияти кичик бўлган соҳалар бир вақтнинг ўзида жаҳон иқтисодиёти учун муҳимроқ бўлиб чиқмоқда. Бундай вазиятда нефть сотиб олишга таъқиқ киритилганда – Россиянинг бир неча жавоб чораси бўлиши мумкин. Нефтни бирор талабгир товарга қўшиб сотиш ёки айрим мамлакатлар учун дефицит товарлар экспортини чеклаб қўйиш каби эҳтимолий чоралар қўлланилиши мумкин.
Шу ўринда бир объектив фактни тан олиш керак, Россия ҳам кўплаб товар ва маҳсулотларга муҳтож. Ушбу маҳсулотларнинг ҳажми ташқи савдо оборотида унчалик катта бўлмаса-да, иқтисод ривожланиши ва айрим соҳалар ишлаши учун уларнинг аҳамияти катта. Янги реалликда ўзаро саво муносабатлари қурганда буларни ҳам ҳисобга олиш керак.
Янгиликлар лентаси
0