Дунёда

Нуланд Украинада биологик тадқиқотлар объектлари борлигини тан олди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПомощник госсекретаря США Виктория Нуланд
Помощник госсекретаря США Виктория Нуланд  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШ давлат котиби ўринбосари: Украинада биологик тадқиқотлар объектлари бор, АҚШ улар эгаллаб олинишидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Украинада биологик тадқиқотлар объектлари мавжудлигини маълум қилди. Киев ва Вашингтон ҳозир у ерда тўпланган материаллар Россия ҳарбийлари қўлига тушишига йўл қўймаслик устида иш олиб бормоқда.
Сенатдаги эшитувлар вақтида Нуланддан Украинада кимёвий ёки биологик қурол бор ёки йўқлиги ҳақида сўрашди.

“Украинада биологик тадқиқотлар объектлари бор. Ҳозир биз дарҳақиқат Россия ҳарбийлари уларни назоратга олишга уринишлари мумкинлигидан ғоят хавотирдамиз. Шу боис украинлар билан ҳар қандай бу тадқиқот материалларининг Россия кучлари қўлига тушишига йўл қўймаслик учун иш олиб бормоқдамиз”, - дея жавоб берди АҚШ давлат котиби ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украинада амалга оширилаётган ҳарбий биологик дастури фактларини фош қилишган эди. У ерда 30 дан зиёд биолаборатория тармоғи шакллантирилган. АҚШ уларни молиялаштириш учун 200 миллион доллардан зиёд маблағ сарфлаган.
Кейин Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Чжао Лицзянь Америка ҳукуматидан Украинадаги ҳарбий биолабораториялар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни очиқлашни талаб қилди.
Янгиликлар лентаси
0