Ҳодисалар

Қашқадарёда фуқаро яшин уришидан вафот этди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Фотобанкка ўтишГроза в Москве
Гроза в Москве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Деҳқонобод туманида уч фуқарони яшин урди. Бунинг оқибатида улардан бири вафот этди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида уч фуқарони яшин урди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун соат 11:45 да тумандаги “Откамар” МФЙда кузатилган. Яшин урган фуқаролардан бири вафот этган. Яна бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Учинчисига эса туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Вазирлик фуқароларни ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсизлик чораларига амал қилишни сўрамоқда.
Ўзгидромет 9 март куни кундузи кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши ва шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайишидан огоҳлантирган эди.
Янгиликлар лентаси
0