Дунёда

ОАВ: Саудия Арабистони ва БАА етакчилари Байден билан музокара ўтказишдан бош тортишди

© AFP 2022 / BRENDAN SMIALOWSKIПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШ президенти улар билан нархни пасайтириш учун нефт қазиб олишни кўпайтириш имкониятини муҳокама қилмоқчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ва БАА шайхи Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан алоҳида телефон мулоқотларини ташкиллаштиришга уринган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Байден улар билан Украина атрофидаги вазият ва углеводородга бўлган дунё нархларини пасайтириш учун нефть қазиб олишни кўпайтириш имкониятини муҳокама қилмоқчи бўлган.
“Телефон қўнғироғи бўлиб ўтиши кутилаётган эди, аммо бўлиб ўтмади”, - дейилган хабарда.
Газетанинг ёзишича, бу икки давлат етакчилари Жо Байден билан суҳбатлашишдан бош тортишганидан кейин ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашишган.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони ва БАА ОПЕК ва Россия бошчилигидаги нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти келишилганидан ортиқ нефть қазиб олишдан бош тортмоқда.
Европанинг Россия нефтидан воз кечиши нималарга олиб келади?
Куни кеча Байден Россиядан газ ва нефть импорт қилишни тақиқловчи фармонни имзолади. Бу уларнинг нархи ошишига олиб келди. АҚШ ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги нарх рекорд даражага кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0