Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Васиятнома тузинг”: АҚШ ҳукумати Украинага бормоқчи бўлганларга тавсия берди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЗдание Госдепа США
Здание Госдепа США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат департаменти ўз фуқароларига Украинага сафар қилишдан олин васиятнома тузиш ва ДНК намунасини топширишни маслаҳат берди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Украинага бормоқчи бўлган АҚШ фуқаролари васиятнома тузишлари ва тиббиёт муассасига ўзининг ДНК намуналарини тақдим этишлари керак. Тегишли тавсиянома Америка Давлат департаменти сайтида чоп қилинган.
“Қуролли можаро ва коронавирус сабаб Украинага борманг. Агар бу хавфсиз бўлса, ҳар қандай тижорий ёки бошқа шахсий ерусти транспортидан фойдаланиб, Украинадаги АҚШ фуқаролари зудлик билан кетишлари керак”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, унда Украинага бормаслик тавсиясини инобатга олмасликка қарор қилганлар сафар олдидан бир қатор ишларни қилишлари даркорлиги кўрсатилган. Жумладан, васиятнома тузишлари, яқинлари билан болаларга васийлик қилиш, уй ҳайвонларини парвариш қилиш, мол-мулкка эгалик қилиш режалари ҳамда қариндошларга муҳим ҳужжатлар ва шахсий маълумотларни бериш масалаларини муҳокама қилиш тавсия қилинган. Бундан ташқари, америкаликларга тиббиёт муассасига ўзининг ДНК намуналарини тақдим этиш маслаҳат берилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск республикалари сўровига биноан ушбу икки республикани тан олиш тўғрисида фармонни имзолаган эди. 24 февраль куни эрта тонгда эса Украинани қуролсизлантириш ва миллатчилардан тозалаш бўйича ҳарбий операция бошланди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, зарбалар фақат ҳарбий инфратузилма ва ўқ-дори омборларига берилмоқда, тинч аҳоли турар жойлари ва шаҳарларга зарба берилгани йўқ. Иккала томондан ҳам қурбонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0