Дунёда

АҚШнинг Украинадаги биолабораторияларида кўршапалак коронавируси билан тажриба ўтказилган

© PixabayЛетучая мышь
Летучая мышь  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили: АҚШ Украинадаги биолабораторияларда коронавирус билан тадқиқотлар ўтказган.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. АҚШ ташкил қилган ва молиялаштирган Украинадаги биолабораторияларда кўршапалаклар коронавируси билан тажрибалар олиб борилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

“Украинада ташкил қилинган ва молиялаштирилаётган биолабораторияларда, ҳужжатларнинг кўрсатишича, кўршапалаклар коронавируси намуналари билан тадқиқотлар ўтказилган”, - деди Конашенков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

АҚШ Давлат депаратменти Украинада биолабораториялари йўқлиги маълум қилди, аммо бунга қадар Америка давлат котибининг ўринбосари Виктория Нуланд Украинада биологик тадқиқотлар объекти мавжудлигини тан олган эди.
Нуланднинг сўзларига кўра, Америка томони украинлар билан бу тадқиқот материалларининг Россия кучлари қўлига тушишига йўл қўймаслик учун иш олиб бормоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги Украинада АҚШга ишлаган 30 та биолаборатория тармоғини аниқланган. Яқин кунларда вазирлик Украинадаги Америка биолабораториялари фаолияти тўғрисидаги янги ҳужжатлар тўпламини ошкор қилиш ниятида.

Мавзуга оид:

Эксперт АҚШнинг Украинадаги биолабораториялари таҳдидини баҳолади
Остонадаги хавф. АҚШ Украинада ўнлаб биолабораториялар яратди
Янгиликлар лентаси
0