Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Дунё бу можародан руҳан соғлом бўлиб чиқади - Сергей Лавров

© SputnikГлава МИД России Сергей Лавров
Глава МИД России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сергей Лавровнинг Туркияда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан асосий фикрлар.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркиянинг Анталия шаҳрида Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказди.
Қўйида ушбу анжумандан Россия ташқи ишлар вазирининг асосий фикрларни келтирамиз.

Биз ушбу можародан руҳан соғлом бўлиб чиқамиз

Биз ушбу можародан руҳан соғлом бўлиб чиқамиз. Бундан буён Ғарбнинг ҳамкорлигига, унинг “демократик” қадриятлари ҳамда юридик принципларига мутлақ ишонч йўқолади. Хусусий мулк ҳуқуқини топташ, шунчаки олиб қўйилгани қаерда бўлган? Ёки айбсизлик презумпциясини унутиб ҳеч қандай далилсиз бировни мисли кўрилмаган гуноҳларда айблаш қаерда бўлган?

Биологик қурол ҳақида

АҚШ Украинада этник йўналтирилган биологик қурол яратишга ҳаракат қилган. Бу аниқ. Биз бу борада АҚШга сўров юбордик ва унинг жавобини талаб қиламиз.

Америка суверен давлатларга ҳурматсизлик қилмоқда

Америка Ҳиндистон, Хитой, Миср ва қатор Жанубий Осиё давлатларига ўз элчилари орқали босим ўтказиб, уларнинг Россияга қарши қабул қилган санкцияларини бажаришни талаб қилмоқда. Биз суверен давлатларнинг ички ишига аралашишини ўзимизга эп билмаймиз, лекин АҚШ учун буюк цивилизацияга эга бўлган суверен давлатлардан буни талаб қилиш – одатий ҳол.

“Украина” лойиҳасининг асосий мақсади - Россияга қарши туриш

Биз 8 йил давомида Украинада русларнинг ҳуқуқларини сақлашни, рус тили ва рус православ черковини таъқиқлашни бас қилишни сўраб келдик. Лекин бизнинг сўзларимиз мутлақ эшитлилмади.
Биз бир неча ой давомида Россияга тинчлик кафолати тўғрисида мантиқан тушунарли бўлган шартнома таклиф қилдик. Лекин бу ҳам четда қолди.
Ҳозир Ғарб Россияни бутун жаҳон сиёсатидан чиқариб ташламоқчи. Бунинг учун у жон жаҳди билан сўнгги куч-қуввати билан ҳаракат қилмоқда.

Санкциялар ҳақида

Биз ушбу муаммони шундай ҳал қиламизки, келажакда ҳеч ким, ҳеч қандай давлат ёки уюшма, сиёсий сабабларга кўра бизга санкция эълон қила олмайди. Биз келажакда бундай вазият такрорланмаслик йўлини топамиз. Аслида бу ишни аллақачон қилиш керак эди.

Учинчи жаҳон уруши ҳақида

Россия ядровий уруш ҳақида ҳеч қачон гапирмаган. Эътибор берган бўлсангиз "ядровий уруш" ёки "Учинчи жаҳон уруши" ибораларини асосан бизнинг ғарблик ҳамкасабаларимиз томонидан қўлланилмоқда. Хусусан Британия ТИВ раҳбари Лиза Трасс, НАТО етакчиси Йенс Столтенберг, Америка раҳбарлари ва ҳатто Франциялик айрим амалдорлар томонидан ҳам. Ҳар сафар ядровий қуролни қўллаш ёки Учинчи жаҳон урушини бошлаш ҳақидаги гаплар уларнинг оғзидан чиқмоқда. Руҳшунос Фрейд айтганидек, мия қобиғи остидаги фикрлар сўзга айланади ва бир кун келиб амалга ошиши ҳам мумкин. Бу бизни ҳам хавотирга солади, албатта.
Янгиликлар лентаси
0