Колумнистлар

“Фалокатга келяпмиз”. Россияга қарши санкциялар Европа ва Хитойга керакми?

© AP Photo / Virginia MayoФлаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото
Флаги США и Евросоюза на здании Европейского парламента в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дунёнинг кўплаб давлатлари АҚШ босими остида, Россияга қарши санкциялар киритаётган бир вақтда, мустақил сиёсат юритишга қурби етган бир неча давлат - санкциялардан воз кечди.
Янги кун - янги санкциялар: Россия мисли кўрилмаган босим остида. Вашингтон эса бундан ҳам қаттиқроқ чоралар кўришга чақирмоқда. Бироқ, Европада талабни охиригача кучайтирмайди - бу Европа Иттифоқи иқтисодиётига зарба беради. Хитой умумий колоннада, Туркия каби маршга чиқмоқчи эмас. Ва шунга қарамай, Пекин Ғарбнинг қарши чораларидан қўрқмоқда ва Россия билан жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда.

Озчилик қолди

Аллақачон 5,5 минг санкцияни жорий қилганлар - бу Эрон, Сурия ва Шимолий Кореяга қарши қўлланган санкциялардан кўпроқ. Ярми - ДХР ва ЛХР тан олинганидан кейин қўлланди. Ва уларни қўллашда ҳаммадан фаолроқ бетараф туйиладиган Швейцария бўлди.
Вашингтон бирлашган фронт сифатида ҳаракат қилишни талаб қилмоқда - ҳатто НАТОга аъзо бўлмаган мамлакатлардан ҳам. Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд 8 март куни шундай баёнот билан чиқди: “Биз биз билан гаплашаётган ҳар бир давлатга босим ўтказяпмиз, фақат президент, давлат котиби ва давлат департаменти даражасида эмас. Шу жумладан, ҳамон санкция қўллашга тийилиб турган мамлакатларда ҳам”.
Бироқ, ҳатто Европа ҳам ҳамон чораларни кучайтиришга интилмаяпти. Европа Иттифоқи компаниялари ва молиявий институтлари Россия бозорини ривожлантириш учун ўн йиллаб вақт сарфлаган. Муносабатларнинг бузилиши эса жуда катта йўқотишларни англатади.
АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада ва Япониянинг кўплаб корпорациялари: биз кетмаймиз, фаолиятимизни тўхтатамиз, дейишмоқда. Масалан, IKEA ва McDonalds ўз ходимларини – ва улар ўн мингта- пуллик таътилга жўнатмоқда.
Баъзилар ҳатто сиёсий демаршлардан ҳам ўзларини тийишмоқда - масалан, япон кийим-кечак ишлаб чиқарувчиси Uniqlo. Президент Тадаси Янай шундай дейди: “Бизнинг маҳсулотимиз ҳаётий заруратдир. Россия халқи ҳам биз каби яшаш ҳуқуқига эга”. Бироқ, бу умумий қоидадан камдан-кам истиснодир.

“Европани қийинчиликлар кутмоқда”

Хомашё қимматлашмоқда ва Вашингтон ҳамкорлари ҳаддидан ошмасликка ҳаракат қилмоқда. Оқ уй ва Брюссел расмийлари Россия углеводородларидан бутунлай воз кечишга чақирмоқда, бироқ Европа Иттифоқи буни бажаришга шошилмаяпти.
“Франция Россия газига у қадар қарам эмас. Бироқ, агар Москва етказиб беришни тўхтатса, Европа келаси қишда катта қийинчиликларга дуч келади”, - дейди Франция президенти ЭммануэльМакрон. Германия канцлери Олаф Шольцэнергия ресурслари санкциялардан ташқарида эканлигини таъкидлади.
Нидерландия бош вазири Марк Рютте шундай огоҳлантирмоқда: “Европада, ундан ташқарида ва Украинада назоратсиз хавф-хатарга провокация қилиш керак эмас. Биз Россия энергетикаси билан ишлашда давом этишимиз керак”. “Нефть импортининг учдан бир қисми Россиядан келади. Агар буни зудлик билан тўхтатсак, эртага барча транспорт тўхтаб қолади”, - дейди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок.
Аввалроқ ҳам Брюсселнинг умумий чизиғини ортга суриб келган Венгрия ҳам эмбаргога тайёр эмас. “Энергетика секторига нисбатан санкцияларнинг кенгайиши форинт ва венгер халқи учун энг катта таҳдид. Буни биздан сўраётганлар бу уруш учун тўлашга мажбурлашмоқчи. Венгрия ҳукумати ҳеч қандай халқаро форумда бундай ҳаракатни қўллаб-қувватламайди”, - дейди молия вазири Михай Варга.
Сербия - Европа Иттифоқига номзод. Бироқ Россияга қарши санкцияларга президент Александр Вучич қўшилмади, гарчи у тан олганидек, Ғарб “мисли кўрилмаган босим” ўтказяпти.
“Европа қарор қабул қилишда ҳаддан ташқари ҳиссиётларга берилган, санкциялар эса тишлаганни қандай тишлашлари ҳақидаги ҳикояни эслатади, дея таъкидлайди Европарламент депутати Тьерри Мариани. “Россия қийин кунларни бошдан кечиради, бироқ у қайта тикланади ва ҳатто баъзи тармоқларда кучаяди ҳам. Агар биз шундай ҳаракат қилишда давом этсак ва газ ва нефть етказиб беришни тўхтатсак, фалокатга дуч келамиз”, - дея огоҳлантиради у. Ва у хомашё долларда котировка қилинишини ва евро АҚШ валютасига нисбатан заифлашганини ҳам эслатиб ўтди.
Дарвоқе, 9-март куни Брент нархи бир кун ичида деярли 15 пунктга кўтарилиб, бир баррель нархи 125,18 долларга етди.

Даҳшатли таъсир

Туркия ҳеч қандай санкцияларни режалаштираётгани йўқ. Қолаверса, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия ва Украина ўртасидаги можарода тинчликпарвар сифатида намоён бўлмоқчи. Milliyet нашри хабарига кўра, у ўзини 10-март куни Анталия форумида бўлиб ўтадиган Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари учрашувининг ташаббускори деб атаган.
Турклар нархи кескин кўтарилиб кетган кунгабоқар ёғини сотиб олишмоқда: бу ерда асосий этказиб берувчилар эса Россия ва Украина эди.
“Жаҳон бозорида Россия нефтининг ўрнини босиш жуда қийин”, - дейди Энергетика ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Альпарслан Байрактар. Унинг фикрича, Ғарб санкциялари ҳаммага “даҳшатли таъсир кўрсатади”.
Бироқ, Анқара Россия ва Европа осмонининг ёпилишидан аллақачон фойда кўришга улгурган. Истанбул асосий авиация марказига айланди, Turkish Airlines компанияси эса парвозлар чекловларидан асосий фойда кўрганлардан бири ҳисобланади.

Россиянинг дўстлари

Хитойда Россияга қарши санкциялар қораланди. БМТнинг доимий вакили Чжан Цзюнь Ғарбнинг сиёсатидан хавотирда эканлигини билдирди: “Бу ҳалокатли гуманитар оқибатларга олиб келади ва бошқа мамлакатларга зарар етказади”.
Ташқи ишлар вазири Ван И нинг сўзларига кўра, Москва билан муносабатлар “энг зарур икки томонлама муносабатлардан” ҳисобланади. Бошқа томондан, эса Пекин босимлардан ҳадиқда. АҚШ Савдо вазири Жина Раймондо бу билан таҳдид қилишга улгурган.
Россия ташқи савдо айланмасининг деярли 20 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Шунга қарамай, биринчи нохуш сигналлар аллақачон пайдо бўлган. Масалан, автомобилларни ижарага қўйиш бўйича гигант DiDi Chuxing мамлакатдан чиқиб кетишини эълон қилди, кейинчалик эса бу қарорини бекор қилди. Bank of China ва Хитой саноат ва тижорат банки (ICBC)нинг оффшор бўлинмалари россиялик хомашё экспортчилари билан операцияларни қоплаш учун кредит беришни тўхтатди, деб ёзади Bloomberg.
Пекин АҚШ чекловларини четлаб ўтишда салбий тажрибага эга. Вашингтон Эрон билан ҳамкорлик қилгани учун унинг Huawei Technologies Co и ZTE ига қарши санкциялар жорий қилди. Ва Huaweiмолия директори Мэн Ваньчжоу эса Ванкуверда уй қамоғига олинди.
“Хитой ҳам Россия каби АҚШ бошчилигидаги халқаро тизимни ёқтирмайди. Бироқ Пекиннинг Ғарб санкциялари шароитида молиявий ёрдами минимал бўлади", - дейди Gavekal Dragonomics. таҳлилий фирмасидан Яньмэй Се ва Дань Ван South China Morning Post газетасига.
Хитой учун асосий савдо бозори АҚШ ва Европа, дея тушунтиради сиёсий стратег Константин Калачев. “Пекин таваккал қилмоқчи эмас, у ерда пул санашади. Си Цзиньпин ташқи бозорга эмас, балки ички истеъмолга пул тикмоқчи эканлигини айтган. Аммо ҳозирча бунинг тўлиқ имкони йўқ, шунинг учун Хитой жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда”, - дея таъкидлайди эксперт. Пекин, албатта, Россияни қутқариш масаласида шошилмайди.
Бу вақтда эса Эрдўғонга Кавказ ва Қора денгиз минтақасида маълум преференциялар, ҳеч бўлмаганда таъсир доирасини кучайтириш керак. “Аслида Туркия ҳеч қачон Россиянинг иттифоқчиси бўлмаган, - дейди Калачев. “Анқарага россиялик сайёҳлар, кўчмас мулк сотиб олувчиларнинг пуллари ва, шунингдек, нефть ва газ керак. Ва у ерда америкаликларни унчалик хушлашмайди: Эрдўғон 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ортида айнан Вашингтон турган деб ҳисоблайди”.
“Европа ва Америка компанияларининг фаолиятини тўхтатиб туриши ёки мамлакатни тарк этиш ҳақидаги баёнотлари АҚШ ва ЕИ курсига содиқликдан далолат берувчи имо-ишоралардир. Аслида ҳеч ким даромаддан маҳрум бўлишни истамайди”, - дейди иқтисодчи Леонид Хазанов.
Ва иқтисодчи бир қанча рақамларни келтириб ўтди: масалан, McDonaldsнинг 2020 йилдаги даромади 19,2 миллиард долларни ташкил этган, шундан деярли бир ярими Россияда. Ва McDonalds бу пулларини йўқотишни истамайди. Худди бошқа корпорациялар каби.
Янгиликлар лентаси
0