Сиёсат

Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишУчастники мероприятия
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, қатор туман ИИБ бошлиқлари тайинланди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан қатор тайинловлар амалга оширилди.
Полковник Абдувосит Абдуразоқов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари-ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
Полковник Исматжон Ибрагимов Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.
Подполковник Анвар Раҳматов Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Тергов қисми бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Аброр Валиев Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасида бўлим бошлиғи бўлган.
Подполковник Баҳодир Раҳматов Самарқанд вилояти, Нарпай тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Раҳматов Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.
Янгиликлар лентаси
0