Дунёда

Жанубий Кореяда собиқ прокурор президент бўлди

© AFP 2022 / Jung Yeon-je Избранные президент Южной Кореи Юн Сок Ель со своими сторонниками в Сеуле
Избранные президент Южной Кореи Юн Сок Ель со своими сторонниками в Сеуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кореяда президент сайловида оммавийлик бўйича учинчи ўриндаги номзод иккинчи ўриндаги номзод билан бирлашиб ҳолда амалдаги президентни енгиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — РИА Новости. Жанубий Кореяда бўлиб ўтган президент сайловида “Фуқаро кучи” мухолифат партия вакили Юн Сок Ель ғолиб бўлди, деб хабар қилди Миллий сайлов қўмитаси.
“Фуқаро кучи” партиясига Бирлашган демократик партия вакили Ли Чжэ Мен номзоди қўйилган эди. Учинчи энг кучли рақиб "Халқ партияси” вакили Ан Чхоль Су эди, аммо у сайлов олдидан Юн Сок Ель билан бирлашишини эълон қилди.
Натижада, 100% овозлар ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Юн Сок Ель 48,56%, Ли Чжэ Мен эса — 47,83 % овоз тўплади.
Маълумот учун, Юн Сок Ель – собиқ прокурор, сиёсатга келганига кўп бўлмади. У асосан 2020 йилдан бошлаб, амалдаги ҳукуматнинг прокуратура ислоҳотини танқид қилиш орқали кенг жамоатчиликка танила бошлаган эди. У ҳукуматга нисбатан бир неча айбловлар қўйган ва бунинг учун ҳатто судга жалб қилинган, лекин ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила олган. Жамоатчиликнинг консерватив қисмига собиқ прокурорнинг ҳукуматга қарши узоқ вақт давомида олиб борган кураши маъқул келган.
Маълумот учун, Жанубий Кореяда президент сайловчи 9 март куни бўлиб ўтди, унда 34 миллион сайловчи иштирок этди, бу сайловчилар умумий сонидан 77,1%ни ташкил қилади. Республикада жами сайловчилар сони 44 миллион киши.
Янгиликлар лентаси
0