Жамият

Кучли ёмғир ёғиб, шамол кучайиши кутилмоқда

© pixabay.com/Ri_YaДождь-капли-дождя-капли-стекло
Дождь-капли-дождя-капли-стекло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзгидромет 10-16 март кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида шошилинч ахборот тарқатди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 10-16 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
11-16 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
11 март куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
12 март куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
13 март куниТошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
14 март куни Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
15-16 март кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
10-16 март кунлари республиканинг айрим жойларида шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
10 март ва 13-16 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида 17-22 м/с гача;
11-12 март ва 15-16 март кунлари Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача, момақалдироқ пайтида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Бироз аввал 11-15 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи борлиги хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0