Туризм

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини қандай кўпайтирмоқчи

© Sputnik / Мария НауменкоИчан-Кала вечером. Хива, Узбекистан
Ичан-Кала вечером. Хива, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун шарт-шароит яратишни назарда тутувчи тадбирлар режаси имзоланди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко икки мамлакат ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун шарт-шароит яратишни назарда тутувчи тадбирлар режасини имзолашди.

“Туристик алоқаларни мустаҳкамлашга оид қўшма иш янги йўналишларни очишга ва давлатларимиз фуқаролари учун ҳамёнбоп ва билим олиш ҳордиғи учун шароитларни таъминлашга имкон беради”, - деди Чернишенко.

Бундан ташқари, ҳукуматлараро комиссия доирасида туризм соҳасида ҳамкорликка доир алоҳида Россия-Ўзбекистон кичик комиссияси тузилади.
Мутахассилар туризмни ривожлантиришнинг қўшма режасини ишлаб чиқишган. У 20 тача тадбирни ўз ичига олади, жумладан:
Россия ва Ўзбекистон туризм йилини ўтказиш:
“Буюк Ипак йўлининг” транчегаравий туристик йўналишини ишга тушириш;
Туризмнинг гастрономик, вино, экстремал, қишки ва бошқа турларининг махсус турпакетларини ишлаб чиқиш;
Россия ва Ўзбекистон талабалари учун танишув турларини ташкил этиш.
Россиялик сайёҳларнинг оқими Ўзбекистонга кўпаяди – экспертлар
Янгиликлар лентаси
0