Ўзбекистонда тропик булутлар ва кучли ёмғир оқибатлари– фото, видео

© Uzb_MeteoТропические облака в Узбекистане 09.03.22
Тропические облака в Узбекистане 09.03.22 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 9март куни ғайриоддий табиат ҳодисаси - тропик булутлар кузатилди. Булутлар билан бирга кучли ёмғир, дўл ва кучли шамол ҳам кузатилди.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Кеча 9 март куни Қашқадарё вилояти ҳудудида нам ҳавога ўта тўйинган қуюқ булутлар кузатилди. Одатда бундай булутлар тропик мамлакатларда учрайди деб хабар қилмоқда Uzb_Meteo телеграм канали.
© Uzb_MeteoТропические облака в Узбекистане 09.03.22
Тропические облака в Узбекистане 09.03.22 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Тропические облака в Узбекистане 09.03.22
Ушбу булутлардан сўнг Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб ўтди. айрим ҳудудларда эса дўл ёғди.
Телеграм канал мутахассислари хулосасига кўра, бу каби булутларнинг қуйи чегараси ер сиртига жуда яқин жойлашган ва яшин тушиш хусусиятига эга. Шу сабабли фуқароларга очиқ далада бўлиш, очиқ ҳавода уяли телефондан фойдаланиш тавсия этилмайди.
Афсуски, ушбу қалин булутлар туфайли бахтсиз ҳодиса ҳам содир бўлди. Соат 11:45да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урган. Улардан бири вафот этган, икки нафари жароҳат олган.
Кучли ёмғир оқибатида айрим шаҳарлар кўчаларини сув босган. Хусусан ижтимоий тармоқларда Тошкент ва Андижонда сув босгани акс этган видеолар тарқалди.
Ундан ташқари Андижонда кучли шамол янги қурилаётган уйнинг том қопламасини учириб кетган.
Тошкентнинг Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминотида узилишлар бўлгани айтилмоқда.
Ўзгидромет метеорологик станциялари маълумотига кўра, энг кўп ёғин Навоий вилояти Нурота кузатув сатнциясида қайд этилган. Чорак суткада станция ёмғир ўлчагич асбобига 28 мм ёғин тушди. Ундан ташқари, кундуз куни 08:00 дан 20:00 гача Бухоро вилояти Қоракўлида 23 мм, Қарши шаҳрида 9 мм, Тошкент шаҳрида 8 мм, Андижон шаҳрида эса 7 мм ёғин ёғган.
Бугун ёмғирли ҳаво ҳамда шамол республиканинг шимолий ҳудудлари томон ҳаракатланмоқда. Хусусан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудларида, тушдан сўнг Бухоро ва Навоий вилояти айрим ҳудудларида ёғингарчилик кутилади.
Ҳарорат кўтарила бошлайди. Айрим ҳудудларда(юқори эҳтимол Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари) кучли шамоллар бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0