Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Стрессдан қандай халос бўлиш мумкин? Руҳшуносдан бешта оддий тавсия

© Depositphotos.com / ZzdimУставший мужчина перед компьютером
Уставший мужчина перед компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Oбуна бўлиш
Рухшунос Филоненко: оддий кунлик одатлар ҳам стресс халос бўлишга ёрдам беради
Руҳшунос, муносабатлар психологияси бўйича китоб муаллифи Елизавета Филоненко қайси одатлар стрессдан халос қилишини маълум қилди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.

Кунни қандай қарши олсангиз, шундай ўтказасиз

Рухшунос тонгни қарши олишга кўпроқ эътибор қаратишни тавсия қилди. Унинг сўзларига кўра, уйғонгандан сўнг дастлабки бир-неча дақиқалар куннинг қандай ўтишини белгилаб бериши мумкин. Режалаштириш, мазали нонушта, жисмоний фаоллик кун давомида яхши кайфиятни сақлашга ёрдам беради.
“Тонгга эътибор қаратишга ҳаракат қилинг. Мақсадлар қўйиш, медитация, жисмоний машқлар учун вақт ажратинг, ён дафтарчангизга ёзиб боринг. Тонг- бутун кун учун кайфиятни белгиловчи қимматли вақт”, - дейди Филоненко.

Режа қилинг

Ҳаддан ташқари кўп иш - стресс падо бўлиши сабаби, бундан ҳиссий чарчоқ ёки тушкунлик келиб чиқади. Бу ҳолатларга тушмаслик учун рухшунос барча ишларни имкониятлар, қувват ва вақтни ҳисобга олиб режалаштиришни маслаҳат беради.

Интернетга камроқ вақт ажратинг

Ҳар куни миямиз жуда кўп миқдорда ахборот қабул қилади, ишлаб чиқаради. Доимий иш ва интернетда “сузиш” ҳам стрессни келтириб чиқаради ва нафақат ҳиссий ва балки жисмоний чарчоқларга ҳам сабаб бўлади. Бундан ташқари, вақтни тўғри тақсимлаш учун уни фойда билан ўтказишга ҳаракат қилиш лозим.
“Вақтингиздан тўғри фойдаланинг- интернетда ўтказаётган бефойда вақтингизни назорат қилинг. Ёши катталар тахминан 6-8 соатини интернетда ўтказади. Бу вақтни сиз дам олиш ёки фойдали ишларга сарф қилишингиз мумкин”.

Сифатли дам олинг

Рухшуноснинг сўзларига кўра, одамлар қанча ишлаганидан эмас, қандай дам олишганидан чарчашади.
“Ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш, алкогол ичимликлари, видеоўйинлар- натижада барибир чарчатадиган дам олиш турларига киради”, - дейди руҳшунос.
Бўш вақтда тўйиб ухлаш, сайр қилиш, дўстлар билан учрашиш ёки шунчаки китоб ўқиш яхши натижа беради. Саломатлик учун тўғри дам олишнинг бир қанча турлари бор. Аммо энг асосийси- уйқуни назорат қилиш.

Ҳаракатда бўлинг

Стрессга чидамлиликни оширадиган яна бир одатлардан бири – шубҳасиз, жисмоний машқлар билан шуғулланишдир.
"Бугунги кунда спорт руҳий саломатликнинг ажралмас қисми ва стрессга чидамлиликнинг ажралмас омилидир. Танангиз фақат компьютер мониторига тикилиш ва стулда ўтириш учун мўлжалланмаган. Стрессни бартараф қилиш учун руҳий ва жисмоний стрессни кунлик ҳаракатлар муҳим. Жадвалингизга жисмоний машқларни киритинг ва шунда бахтлироқ бўласиз!" - дейди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0