Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма: қурбонлар бор

© Sputnik / Эмиль СадыровПограничник республики Кыргызстан во время службы. Архивное фото
Пограничник республики Кыргызстан во время службы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Oбуна бўлиш
Тожикистон ва Қирғизистон чегараси яна нотинч. 10 март куни отишма содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 10 март куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма рўй берди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасин чегара хизмати маълумотларига кўра, Тожикистон Чегара қўшинлари наряди Боткен тумани, Тескей туманидаги белгиланмаган участкасида навбатчилик пайтида аввал фойдаланилган маршрутни ўзгартириб, чегара чизиғидан ташқарига ўтишган. Қирғизистонликлар улардан бу участкани тарк этишни талаб қилишган.
Таъкидланишича, Тожикистон чегарачилари турган жойга қўшимча куч етиб келган. Кейин улар ўзларининг сон жиҳатдан устунликларидан фойдаланиб, қўшни давлат чегараси ҳудудига ўтишга уринишган.
Қирғиз чегарачилари қаршилик кўрсатишган. Натижада отишма бошланган. Қирғизистон томонида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Тожик-қирғиз чегарасида келишмовчилик юз берди - видео
Икки мамлакат чегарачилари чегара отрядларини ҳодиса жойидан олиб кетишга қарор қилишган. Ҳозир музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистон чегара хизматининг таъкидлашича, Тескей ҳудуди давлат чегарасининг белгиланмаган участкаси бўлиб, аслида Қирғизистон фуқаролари томонидан фойдаланилмоқда.
Ўз навбатида Sputnik Тожикистон нашрининг Чоркуҳ аҳолиси берган маълумотларга таяниб ёзишича, тожик-қирғиз чегарасида ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу исфаралик чегарачи.
Чоркуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаронинг сўзларига кўра, 10 март куни эрталаб қирғизистонлик чегарачилар ўз ерларида дарахт экаётган қишлоқнинг бир неча аҳолисига қарата ўт очишган.
Тожикистон ва Қирғизистон чегарани демаркация қилишга келишиб олди
Маҳаллий ҳукумат вакили расмийлар ҳодиса жойига жўнаб кетишганини маълум қилган.
Ҳозирча расмий Душанбе ҳодисага расман муносабат билдирмаган.
Янгиликлар лентаси
0