АҚШ Украинадаги биолабораториялар ёрдамида ҳужум тайёрламоқда - Онищенко

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишГеннадий Онищенко, архивное фото
Геннадий Онищенко, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ Украинада 15га яқин биологик лаборатория ташкил қилган ва уларда Россияга қарши кўринмас биологик кураш олиб бориш механизмларини ишлаб чиққан.
АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Виктория Нуланднинг Украинадаги Америка биологик лабораторияларини тан олиниши ва баёноти Россияга қарши биологик терактлар бошланиши учун сигнал бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди профессор Геннадий Онищенко.
Россия Мудофаа вазирлиги Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш жараёнида мамлакат ҳудудида АҚШнинг ўндан ортиқ биологик лабораториялари фаолият юритганини аниқлаганидан сўнг, америкаликлар уларнинг мавжудлигини тан олишди ва бир вақтнинг ўзида ҳарбий операция оқибатлари учун жавобгарликни ўз россияга юклашга шошилишди. Бу Россияга қарши биологик террорчилик ҳаракатлари бошланиши учун сигнал бўлиши мумкин, деди тиббиёт фанлари доктори, профессор Геннадий Онищенко Sputnik билан бўлган суҳбатда.
“Биологик қуролларни яратиш бўйича барча ишлар АҚШ Мудофаа вазирлигига бўйсунувчи ва унинг бюджетидан молиялаштириладиган - Мудофаа таҳдидларини камайтириш агентлиги томондиаг аамалга оширилади. У ҳеч қандай тинч мақсадларни кўзламайди. Лабораторияларнинг икки хил тури мавжуд: 1. собиқ СССРнинг ССВ, қишлоқ хўжалиги, микробиология ва вирусология соҳаларида ишлаган илмий-тадқиқот лабораториялари. 2. Нолдан қурилган ўта замонавий янги объектлар", - дейди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, 10 йилдан кўпроқ вақт олдин Россия собиқ иттифоқ республикалари – Грузия, Қозоғистон, Озарбайжон, Украинада қурилган лабораториялар масаласини жиддий кўтарган, уларнинг Россия чегараларида бўлиши зарурлигини муҳокама қилишга уринган. Аммо америкаликлар Россия билан ҳисоб-китоб қилишни хоҳламадилар. Ушбу лабораторияларнинг барча ходимлари тўғридан-тўғри АҚШ армиясига бўйсунадилар. У ерда ҳеч қандай тинчлик мақсадлари, шифокорлар, улар жойлашган мамлакатлар болаларига ғамхўрлик қилиш ҳақида гап йўқ. Россия бу ҳақида тез-тез эслатиб турибди.
“Мен Украина ҳудудида 15 га яқин шундай лабораторияларни биламан. Булар асосан бизнинг собиқ лабораторияларимиз, балки янги қурилганлари ҳам бор. Ёрқин мисоллардан бири – СССР 1980 йилда Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётганда, биз янги инфекциялар пайдо бўлишининг олдини олиш, ўша пайтда бизга денгиз орқали келган янги одамларни текшириш учун Одесса портида катта лаборатория биносини қурдик. Бу мен кўп маротаба борган 9 қаватли бино. Постсовет даврида эса, у жой баланд девор билан ўраб олинди ва таъмирланди. Ҳатто Украина бош вазирига ҳам у ерда нима борлиги айтилмаган”, деб тушунтиради Онищенко.
Украина ҳудудида ўрганилган вируслар, микроорганизмлар, эҳтимол, ўзгартирилган, уларнинг вирулентлиги ва патогенлиги кучайган, деб ҳисоблайди суҳбатдош. Агар тўсатдан мамлакатимиз ҳудудида бундай инфекция пайдо бўлса, у “асл” дан кўра хавфлироқ бўлади, уни даволаш мумкин бўлмайди, у янада интенсив тарқалади.
Геннадий Онищенко айтишига кўра, инсоният яқинда дуч келган коронавируснинг келиб чиқиши лаборатория бўлган ва бунга АҚШ биологик лабораториялари ҳам жалб қилинган бўлиши мумкин. Ушбу вирус табиий ўчоқли инфекцияларга тегишли бўлиб, у илгари Хитойда ёки бизнинг мамлакатимизда мавжуд бўлган, аммо у ҳеч қандай тарзда одамга тегмаган. "Бу одатда кўршапалаклар ва эҳтимол кичик сутэмизувчиларда кўпаядиган инфекция эди. Лекин у тўсатдан турлараро тўсиқни енгиб ўтиб одамга юқди". Унинг сунъий келиб чиқишини исботлаш мумкин, аммо бунинг учун лабораториялар устидан назорат қилиш механизми керак.
“Албатта, олимлар аниқлаб исботлаб беришлари мумкин, лекин ҳуқуқий соҳада даъво қилишнинг иложи бўлмайди, чунки “Бактериологик (биологик) ва токсинли қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш ва тўплашни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенция; 1972 йилда қабул қилинган бўлсада, ҳозиргача тан олинган назорат қилиш механизмига эга эмас”, - деб тушунтиради Онищенко.
Биологик қуроллар устидан назорат ўрнатиш механизми 2001 йилда, самолётлар Жаҳон савдо марказининг эгизак минораларига зарба берганидан сўнг, ишлаб чиқилган эди. Лекин орадан бир ҳафта ўтиб – 2001 йил 18 сентябрда Америкада одамлар, аксарият журналистлар хавфли касалликдан тўсатдан ўла бошлади.
“Ўшанда АҚШ Конгресси комиссия тузган эди ва журналистлар куйдирги (сибирская язва) вируси келтириб чиқарган пневмония оқибатида қурбон бўлгани аниқланди. Вирус эса ҳужумкор дастурлар билан шуғулланувчи Форт-Детрикдаги юқумли касалликлар ҳарбий тиббий тадқиқот институтидан чиққани исботланди. Улар Афғонистонга кириб олиш учун 11 сентябрдаги ҳужумни уюштирганлар. Натижада улар дарҳол Афғонистон ичига кириб олишди. Россия ҳам ўз ҳудуди устидан уларнинг ҳарбий самолётлари учиб ўтишга рухсат берди", - деб сўзини давом этади эпидемиолог.
Ульяновскда Афғонистонга транзит қилиш учун ҳарбий база яратилди. Ўзбекистонда собиқ СССРнинг ҳарбий аэродромларидан фойдаланилди. Ҳатто Қирғизистондаги фуқаро аэропорти ҳам Америка ҳарбий самолётлари учун фойдаланилди. Буларнинг барчаси америкаликлар ўз халқига нисбатан уюштирган террорчилик ҳужумининг оқибатлари эди, дейди Онищенко. Лекин барибир уларнинг биологик лабораториялари устидан ҳеч ким назорат ўрната олмади.
Украинада яратилган потенциал ҳақиқий хавф туғдиришига шифокорнинг ишончи комил.
- Америкалик микробиологлар Россияга қарши гибрид ҳужум сифатида фойдаланиш мумкин бўлган рецептлар ишлаб чиққан. Бу “биологик террорчилик ҳаракати бўлиши мумкин, у дарҳол ахборот-террор ҳужуми билан бир вақтда амалга оширилади. Умуман биз икки йилдан буён жаҳон ҳамжамиятининг руҳиятига таъсир қилувчи қўрқитиш, обрўсизлантириш, беқарор вазиятларни яратишга қаратилган ҳаракатларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз”.
“Худо кўрсатмасин, Украинадаги лабораторияларнинг яхлитлиги бузилса. Бу ишни америкаликларнинг ўзи ҳам қилиши мумкин. Улар аллақачон бу ҳужумга тайёргарлик кўришмоқда. Нуланд АҚШ Мудофаа вазирлиги ёзиб берган матнга асосланиб бу ҳақда гапирди. Биолаборатория бузилиши - бу Украина аҳолиси ва биз учун ҳақиқий таҳдиддир. Бундай ҳужумни нафақат чегарадош ҳудудларда, балким яширинча исталган жойда амалга оширилиши мумкин. Биологик ҳужу дарҳол ўзини намоён қилмайди", дейди ҳисоблайди Онищенко.
“Украина ҳукумати ўз мамлакати ҳудудида АҚШ ҳарбий биологик лабораторияларини яратишга рухсат бериш билан - ўз халқига қарши жиноят содир этди. Бунинг учун улар ўз халқи олдида жавоб беришлари керак. Шунинг учун бугун биз Украинадаги ҳар бир лабораторияни ўз назоратимизга олишга эътибор қаратишимиз керак, қолганини эса бизнинг мутахассисларимиз ҳал қилади”, — дея ишонч билдиради Геннадий Онищенко.
Эпидемиолог билан тўлиқ интервьюни рус тилида қуйида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0