Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликлар Руминия орқали эвакуация қилинади

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing-747-8F
Самолет Boeing-747-8F - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Oбуна бўлиш
Бу кунга қадар Украина ҳудудлардан 5 282 нафар ўзбекистонлик қайтарилган.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Украинадан Молдовада бўлган 94 нафар ўзбекистонликни махсус рейс билан Руминиянинг Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди.

“Молдова ҳудудида бўлган 94 нафар фуқаро Ўзбекистон дипломатлари ҳамроҳлигида Молдова-Руминия чегарасини кесиб ўтди. Уларни махсус рейс билан Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, 2022 йил 9 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етмаган шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 10 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилган. Украина ҳудудлардан 5 282 нафар ўзбекистонлик қайтарилган.
Янгиликлар лентаси
0