Дунёда

Венгрияда илк бор аёл киши президент этиб сайланди

© AFP 2022 / Attila KisbenedekНовоизбранная президент Венгрии Каталин Новак
Новоизбранная президент Венгрии Каталин Новак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Каталин Новак Венгриянинг янги президенти бўлди. У мамлакат тарихида бу лавозимга сайланган илк аёл.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Венгрия парламенти пайшанба, 10 март куни, оила, ёшлар ва халқаро муносабат ишлари бўйича вазир Каталин Новакни давлат раҳбари этиб сайлади.
Новак бу лавозимга сайланган илк аёл бўлди. Унинг номзодини ёқлаб 199 депутатдан 137 таси овоз берди. Овоз бериш жараёни Венгриянинг М1каналида эфирга узатилди.
Каталин Новакнинг сайловдаги рақиби мухолифат партиядан бўлган 80 ёшли иқтисодчи Петер Рона эди.
Венгрия президенти Миллий йиғилиш томонидан 5 йил муддатга сайланади. 2012 йилдан буён бу лавозимни Янош Адер эгаллаб келаётган эди.
Жанубий Кореяда собиқ прокурор президент бўлди
Янгиликлар лентаси
0