Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ Украинада славянларга қарши биологик қурол ишлаб чиқармоқчи бўлган – Мудофаа вазирлиги

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишОтделение для людей с подозрением на коронавирус в Боткинской больнице
Отделение для людей с подозрением на коронавирус в Боткинской больнице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ Украинада славян этносига қарши биологик қурол ишлаб чиқариш ва уни мавсумий қушлар миграцияси орқали тарқатиш услубларини ўрганган. Россия Мудофаа вазирлиги буни исботловчи ҳужжатларни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Америка Қўшма штатлари Украина биолабораторияларида алоҳида этник гуруҳларга таъсир қилувчи биологик қурол ишлаб чиқаришни ўрганган, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РХБЗ) қўмондони, генерал Игорь Кирилловга асосан.
“Биз қўлга киритган ҳужжатларга кўра, минглаб Украина фуқароларининг биологик материаллари хорижий давлатларга жўнатилган. Бу, катта эҳтимоллк билан, АҚШ томонидан алоҳида этник гуруҳ вакилларига зарар келтирадиган биологик қурол ишлаб чиқаришга уринишидан дарак беради”, - деди Кириллов.
Хусусан, Украина ССВ маълумотига кўра, Австралиянинг Догерти институти лабораториясига Украина фуқароларининг қон зардоби намуналари солинган 350та криоконтейнер берилган. Гўёки антитаначалар қидириш мақсадида.
Германия томонидан молиялаштирилган яна бир сирли рақам 68727 ЕN остидаги лойиҳа доирасида Бернанд Нохт номли Тропик тиббиёт институтига Украинанинг турли вилоятларида яшайдиган мингдан ортиқ фуқароларнинг қон зардоби намуналари етказиб берилган. Уларнинг барчаси славян этносига мансуб бўлган.

Касаллик ташувичлар

Этник биологик қурол яратишдан ташқари АҚШ мутахассислари Украинада хавфли вирусларни ташувчи қушлар ва ҳашоратлар ҳам ўрганилган.
“Пентагон хавфли касалликларни ташувчиси бўлган ҳашоратлар билан ҳам қизиққан. Хусусан Харьковдаги лабораториядан хорижий давлатларга кўршапалакларда учрайдиган паразитлар солинган 140та контейнералар жўнатилгани ҳақида далиллар бор”, - дейди Кириллов.
Кўршапалаклар яна бир сирли лойиҳа P-781 доирасида хавфли биологик қурол ташувчилари сифатида ўрганилган.
Хусусан кўршапалакдан одамга ўта хавфли вируслар – вабо, лептоспироз, бруцеллез, коронавируслар ва филовируслар юқиш ҳолатлари ўрганилган", — дейилган РХБЗ ҳисоботида.
Ушбу лойиҳада Пентагон қўл остидаги Грузия биолаборатория, Виржиния Политехника институти, АҚШ Геология хизхмати иштирок этган.
Украинада касалликларни қушлар билан тарқатишни ўрганиш лойиҳси ҳам амалга оширилган. Сирли номи UP-4 бўлган ушбу лойиҳада Киева, Харьков ва Одессада жойлашган биолабораториялар иштирок этган.
2020 йилда якунланган лойиҳанинг мақсади қушлар миграцияси орқали ўта хавфли вирусларни тарқатиш, хусусан H5N1 гриппи ва Нюкасл касаллигини тарқатиш бўлган. Айтиш жоизки H5N1 гриппи – 50% ҳолатларда ўлимга олиб келади. Лойиҳа Украина Қишлоқ хўжалиги академияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.
“Бу АҚШ томонидан амалга оширилган энг хавфли ва ахмоқона лойиҳалардан бири бўлиши мумкин. Чунки унинг оқтибатида эпидемиологик вазиятни назорат қилиб бўлмайди. Буни биз коронавирус пандемияси вақтида кўрдик. Умуман COVID-19нинг пайдо бўлиши ва тарқалишида ҳали аниқланмаган жуда кўп саволлар бор”, деди РХБЗ қўмондони.
Топилган ҳужжатлар орасида хусусан Украинада халқ тақилиб Россия томон учирилган қушлар ҳақида далиллар ҳам бор. Масалан Херсондаги "Аскания-Нова" биосфера қўриқхонасида 2019 йилнинг 15 май куни ёввойи ўрдакка ҳалқа тақилган. У 2021 йилнинг 16 апрелида Россиянинг Иваново вилоятида топилган ва отиб ташланган. Ушбу қўриқхонада 2020 йилнинг 7 февралида ҳалқа тақилган ўрдак эса 2021 йилнинг 2 апрелида Воронеж вилоятида отиб ташоланган.

Сариқ чақа эвазига

Қўлга киритилган ҳужжатларда ушбу лойиҳаларда иштирок этган украиналикларга қанча маош берилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам бор. Маошлар тўғридан-тўғри АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан тўлангани аниқланган. Америка ўлчовлари билан қараганда украинликлар арзимаган пул эвазига ишлаган.
Охир оқибат АҚШ Украина биолабораторияларида сақланган намуналар ва жамланган маълумотларни олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлган.
“Америкаликлар Киев, Харьков ва Одессада жойлашган лабораториялардан ҳужжатларнинг катта қисмини эвакуация қилишга улгуришди. Улар Львов ва Польша ҳудудига олиб чиқилган”, - дейди Кириллов.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Виктория Нуланд Украина ҳудудидаги биологик изланиш объектлари Россия кучлари қўлига тушмаслигини таъминлаш устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эди.
“Ўз чиқишида Нуланд, халқаро ҳуқуқ нормаларига зид равишда, Пентагон томонидан Украинада ҳарбий-биологик дастур амалга оширилганини тан олди”, - дейди генерал.

Биринчи далил эмас

Маълумот учун, АҚШ дарҳақиқат этник йўналтирилган биологик қурол яратишга биринчи бор уринаётгани йўқ. 2017 йилнинг 18 июлида АҚШ Ҳаво-ҳарбий кучлари россиялик кишиларнинг Рибонуклеин кислотаси (РНК) ва инсон суяги бўғимининг синовиал кислота ишлаб чиқарувчи қатлами намуналари жамлаётганини хабар қилган эди. Federal Business Opportunity хабарида, ушбу биологик материаллар фақат Россияда яшаётган европеоид ирқига мансуб шахсларга тегишли бўлиши кераклигини таъкидланган.
Ўшанда ушбу хабар Россия раҳбариятини жиддий ташвишга солган ва президент Владимир Путин “Пентагонга бизнинг тўқималаримиз нима учун керак бўлиб қолди экан” АҚШ томонидан этник йўналтирилган биологик қурол яратилаётгани борасида ўз хавотирини билдирган эди.
Айтиш жоизки РНК — Инсон танасидаги энг асосий учта макромолекулалардан бири. Қолган иккитаси ДНК ва оқсил молекулаларидир. Турли миллат, турли ирқ вакилларида улар турли турли кўринишда бўлади. Агар айнан бир хил турдаги ДНК, РНК ёки оқсил молекуласига зарар еткизувчи вирус яратилса, унинг ёрдамида фақат маълум бир миллат ёки ирқ вакилларига таъсир қилувчи вирус ёки бактерия кўринишидаги биологик қурол ишлаб чиқариш мумкин.
Бугунги кунда МДҲнинг бир неча давлатларида АҚШ томонидан бошқариладиган махфий биологик лабораториялар фаолият юритмоқда. Мақсади номаълум ёки яшириб бўлган биолабораториялар Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон ҳудудларида фаолият юритмоқда.
Янгиликлар лентаси
0