Сиёсат

Эрон ШҲТга яна бир қадам яқинлашди

© Sputnik / Alexey Kudenko / Фотобанкка ўтишАнтитеррористические учения стран – членов ШОС "Мирная миссия 2021"
Антитеррористические учения стран – членов ШОС Мирная миссия  2021  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эроннинг ШҲТга кириши ташкилотни кенгайтиради ва мантақавий ҳамкорлик учун янги истиқболлар очади - Норов.
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Тошкентда Эроннинг ШҲТга кириш тартиби келишиб олинди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва Эрон Ислом Республикаси ваколатли вакилларининг маслаҳатлашувлари якунлари бўйича Протокол имзоланди. Ушбу ҳужжатда Эрон томонининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси маъқулланди.
Хабарда айтилишича, протоколнинг имзоланиши ўтган йили ШҲТнинг Душанбе саммитида саккиз давлат раҳбарларининг Еронни Ташкилотга аъзоликка қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисидаги қарорини рўёбга чиқариш йўлида муҳим амалий қадам бўлди.
"Эрон каби давлатнинг ШҲТга кириши Ташкилотнинг "географик масъулият" ҳудудини кенгайтиради, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очади. Ташкилотимиз Евроосиё маконида кенг трансконтинентал ҳамкорлик сари ишонч билан бормоқда. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларга янгича қараш имконини беради", — деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари В.Норов.
Ҳужжат Эрон томони аъзо бўлганидан кейин ШҲТ Хартияси, халқаро шартномалар ва Ташкилот доирасида қабул қилинган ҳужжатларнинг мақсад ва тамойилларига риоя қилиш, аъзо давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ШҲТнинг халқаро ва минтақавий масалалардаги нуфузини оширишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигидан далолат беради.
Шу йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ўтказилади. Унда мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолаш режалаштирилмоқда. Шундан сўнг ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш масаласини кўриб чиқади.
Янгиликлар лентаси
0